Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СУДЬЯЛАР ТОМОНИДАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2023-12-28 14:54:00    921

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикасининг “Суд қарорларини қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонунининг мазмун-моҳиятини аҳолига кенг тарғиб қилиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг судьяси У.Мирзаев томонидан 2023 йил 28 декабрь куни Олтиариқ тумани, Шодиёна МФЙ биносида давра суҳбати ўтказилди. ЎРҚ-887-сонли Қонун юзасидан тайёрланган буклетлар иштирокчиларга тарқатилди.

Шунингдек давра суҳбати давомида, Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-869-сонли Қонуни, “Чақалоқ ва одам савдоси”, “Оилавий зўравонликни олдини олиш ҳамда хотин қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳақида”, “Коррупция-жамият кушандаси” мавзуларида сўз юритиб, унинг оқибатлари, қонунда белгиланган кескин жавобгарлик тўғрисида иштирокчилар эътиборига етказилди.