Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

×

 2023-12-26 16:57:31    946

PDF юклаш
Чоп этиш


 


Аҳолини рўйхатга олиш шунчаки статистика эмас, балки бу мамлакат аҳолисининг маълум бир вақтдаги фотосуратини кўриш имкониятини берадиган йирик миқёсдаги тадбир ҳисобланади. Рўйхатга олиш маълумотлари аҳолининг сони, таркиби ва тақсимланиши тўғрисида тўлиқ тасаввурни уйғотади. Бундан ташқари, миллий ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқишда фойдаланиладиган демографик ўзгаришларнинг тенденцияларини ўрганишга имконият яратади.

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири давлат даражасидаги кенг кўламли, кўп вақт ва катта маблағ талаб этадиган тадбир бўлиб, уни ўтказиш учун халқаро талабларга асосан 2-3 йил давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш талаб этилади.

Республикамизда мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор ўтказилаётганлигини инобатга олиб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори қабул қилинган.