Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУНОСАБАТ
2023-12-26 10:16:28 504
Давлатимиз раҳбари президентлик фаолиятининг илк кунларидан бошлаб мунис ва мўътабар аёлларимизнинг оғирини енгил қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш масаласини давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида белгилаб берди. Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида берилаётган имтиёз ва имкониятлар йилдан йилга ортиб бормоқда.
Жорий йилнинг 21 декабрдаги “Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-208-сонли Фармонни соҳа ходимлари, кўп сонли хотин-қизлар мамнуният билан ўқиб, танишиб чиқдик.
Хусусан, иқтидорли хотин-қизларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш тизимининг яратилиши, уларнинг касбий кўникмаларининг оширилиши ва муносиб иш топишларига кўмаклашиш орқали жамиятда илғор фикрли аёллар сони янада ортади. Оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, соғлом овқатланиш ва репродуктив саломатлик қоидаларини оммалаштириш орқали соғлом ва бахтли оилалар сафи кенгаяди.
Шунингдек, эркаклар ва хотин-қизлар ҳуқуқий тенглигини таъминлаш бўйича давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамда жамиятда қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти негизида Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтининг ташкил этилиши салоҳиятли ва лидер аёлларни янада қўллаб-қувватлаш учун замин яратади.
Қолаверса, хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, низоли оилалардаги муҳитни ижобий томонга ўзгартиришга катта ёрдам беради. Зеро, ҳуқуқини билган инсон асло хор бўлмайди.
Хилола Атажонова,
Олтиариқ туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи.