Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 102 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЧИҚ МУЛОҚОТ: "СОЛИҚЧИ - КЎМАКЧИ"

×

 2023-12-15 13:40:12    629

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ туманида Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ҳамкорлигидаги медиа-режага асосан, “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар ҳақида Солиқ инспекцияси ходимлари ва таълуқли мутахассислар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқотда Олтиариқ туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи И.Султонов туманда "Солиқчи - кўмакчи" тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар ҳақида баёнот берди.

Президентимизнинг тадбиркорлик субектлари ва аҳоли билан ўтказилган очиқ мулоқотларда билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда фаол ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни янада рағбатлантириш, солиқ мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан ортиқча харажатларга йўл қўймаслик, шунингдек, қўшимча иш ўринларини яратиш ҳақидаги ПҚ-192-сонли қарори асосида, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи (нотурар кўчмас мулк обектлари бундан мустасно) бўйича муддатида тўланмаган қарзига ҳисобланган пеня суммалари;

молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ЯТТларнинг қатъий белгиланган миқдорлардаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан вужудга келган қарзи, ҳамда уларга ҳисобланган пеня ва жарималар суммаси;

хўжалик юритувчи субектларнинг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун қўлланилган жарималар суммаси ҳақидамаъруза қилинди.

Очиқ мулоқот давомида асосан иссиқхонага ихтисослашган ер майдонлари ҳамда уларда фаолият юритаётган жисмоний шахслар учун яратилган имтиёзлар тўғрисида кенг муҳокама ўтказилди.

Таъкидлаш жоиз, айни кунларда Олтиариқ тумани солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилиб, мазкур янгиликлар мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда, шу билан бирга, уларни қийнаётган муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Хусусан, 2023-йил ноябр ойи давомида Олтиариқ тумани солиқ инспекцияси томонидан 325 тадбиркорлик субектларини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлган 107 та тадбиркорлик субектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.