Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХОНАДОНЛАРДА САНТАРИЯ-ГИГЕНИК ОРАСТАЛИК
2023-12-14 09:40:54 533
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Олтиариқ тумани бўлими мутахассислари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларида “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали юқумли касалликларни олдини олиш, хонадонларда санитария-гигиеник жиҳатдан орасталикни таъминлаш бўйича учрашувлар ташкил этилмоқда.
Гулистон МФЙда ушбу ҳудудда яшовчи маҳалла фаоллари билан ушбу масзуда давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда маҳалла раиси ва фаоллари, Хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, тиббиёт ходимлари иштирок этди.
Юқумли ва паразитар касалликлар, ит ва бошқа ҳайвонлардан жароҳатланиш, овқатдан заҳарланиш, шу жумладан ботулизм, қизамиқ, грипп, ОРВИ, бруцеллёз, қўтир, сил каби касалликлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари, профилактикаси бўйича маълумотлар берилди.
Шунингдек, маҳаллада жойлашган хонадонларда ичимлик суви таъминоти, канализация тизимининг ҳолати, уй ҳайвонлари сақланадиган жойларнинг ҳолати, чиқиндиларни тозалаш, йиғиш ва кўмиш ишларининг олиб борилиши бўйича тушунчалар берилди.
Суҳбат давомида мутахассислар маҳалла фаолларига юқорида қайд этилган ҳолатлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, мазкур касалликларга хос клиник белгилар, даволаш усуллари ва амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар бўйича тушунтириш бердилар ва тарғибот материаллари тарқатилди.
Учрашув давомида аҳоли ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Олтиариқ тумани СЕО ва ЖСБ ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими мудири Д.Муқимов.