Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МФЙ ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ УЧУН СЕМИНАР

×

 2023-12-12 17:16:16    407

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ишлаб чиқилган режа асосида, 1-сектор худудидаги 22 та МФЙлар хотин-қизлар фаоллари иштирокида республика комиссияси мажлиси баённомасининг ижросини таъминлаш мақсадида, "МФЙларда хотин-қизлар фаоли ишини самарали ташкил этиш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича намунавий тизим яратиш" мавзусида семинар-трейнинг ўтказилди.

Семинарда хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини ва хуқуқий маданиятини ошириш, таълим олиш ва ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлашга қаратилган ишларни ташкил этиш бўйича янги тизимга ўтиш тамойиллари кўриб чиқилди.

МФЙ хотин-қизлар фаолининг асосий вазифалари, маҳаллалардаги "еттилик" ҳамкорлиги ҳамда хафталик ва кунлик иш режалари намуна тарзида ишлаб чиқилди. Бу борада МФЙ хотин-қизлар фаолларига зарурий тавсиялар берилди.

Мазкур семинар-трейнинг жадвал асосида ҳар бир секторда ўтказилиши белгилаб қўйилган.



Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.me/oltiariqtumanihokimligi