Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚАДРЛИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ, ФЕРМЕРЛАР ВА МИРИШКОР ДЕҲҚОНЛАР!

×

 2023-12-10 12:59:09    611

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун, бутун мамлакатимиз бўйлаб – “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” байрами кенг нишонланмоқда.

Албатта, бу байрамнинг йил якунида нишонланишида ҳикмат бор. Қишлоқ хўжалигидаги ишлар, деҳқонларимизнинг машаққатли меҳнати натижаси дастурхонимиз тўкинлиги ва хаётимиз фаровонлигида намоён бўлади.

Асосийси, деҳқончилик серҳосил ва баракали бўлган йилда одамларнинг ҳам кайфияти юқори бўлади.

Айниқса, бу йил соҳада нихоятда баракали бўлди. Эрта баҳордан олтиариқлик деҳқонларимиз ипак қурти парваришида юқори натижаларга эришиб, шартнома режаларини 100 фоиздан орттирдилар. 150 тоннага яқин сифатли пилла етиштирилди. Навоий, Поласон ва Жўрак ММТП ҳудудлари бу борада пешқадамлик қилдилар.

         Ризқ-рўзимиз бўлган ғалла етиштириш борасида ҳам туманимиз фермерлари режадаги 13 700 тонна ўрнига 15 300 тоннадан орттириб, сифатли буғдой топшириб, режани 112 фоизга етказишга эришдилар.

Бундан ташқари фермерларимиз омборлари ва дала меҳнаткашларининг хонадонлари ҳам буғдойга тўлди.

           Муҳим саноат ҳомашёси ҳисобланган, пахта етиштириш бўйича ҳам Олтиариқлик деҳқонлар яна Республикамизда илғорлар сафида, мўл ҳосил етиштиришга эришдилар. Мавжуд 194 та пахтачилик фермер хўжаликлари томонидан режадаги 22 300 тонна ўрнига 23 минг тоннага яқин пахта етиштириб, шартнома режасини 103 фоиздан орттириб бажардилар. Аксарият фермерларимиз ҳосилдорликни 45-50 центнерга етказиб, пахтачиликда ҳам юксак натижаларга эришдилар.

       Олтиариқ халқи азалдан деҳқончиликда ўзига хос тажрибага эга ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигининг бошқа соҳалари қатори чорвачилик, паррандачилик ҳамда боғдорчилик ва сабзавотчилик борасида ҳам туманимиз деҳқонлари қўлга киритаётган ютуқлар таҳсинга лойиқдир.

        Айниқса, аҳоли таморқаларидаги тажриба ва деҳқончилик маданияти бу йил янада ўз самарасини берди.

Олтиариқнинг брендига айланган-узумчилик соҳаси ҳар қачонгидан баракали бўлди.

      Мухтарам юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олтиариқ деҳқонларига бўлган алоҳида эътибори ҳамда йил бошида туманимизга ташрифлари чоғида билдирилган ишонч албатта ўзини оқлади, деб ўйлайман.

         Бугунги кунда Олтиариқ тажрибаси бутун мамлакатимиз бўйлаб оммалаштирилаётгани туманимиз деҳқонларининг меҳнатига муносиб баҳо бўлгани шубҳасиз.

Қолаверса, экспорт соҳасида етарли тажрибага эга бўлган Олтиариқлик тадбиркорлар юртимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги махсулотлари ва узумни дунёнинг деярли барча йирик бозорларига олиб бориб, Олтиариқ довруғини янада юқори кўтарилишига ҳисса қўшмоқдалар.

Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган Олтиариқ деҳқонлари етиштирган полиз ва сабзавот маҳсулотларининг сифат ва салмоғи ҳам юқори бўлмоқда.

         Бугунги кунда олтиариқлик ҳар бир хонадон ва ҳар бир фуқаро деҳқончиликдан барака топиб, кўркам ва ҳашаматли уйлар қурмоқда, тўй-тантаналар қилмоқда.

Юртбошимиз ташаббуси билан яратилган кенг имкониятлардан фойдаланаётган фуқароларимиз Ҳаж ва Умра зиёратларига оила аъзолари ҳамда бутун маҳалла билан биргаликда бораётганликлари Олтиариққа файзу-барака келаётганини англатади.

    Аҳолининг кайфияти, нуронийларимизнинг дуолари билан қилаётган ишларимиз янада унумли бўлишига тилакдошмиз.

         Қадрли деҳқонлар, фермерлар ҳамда қишлоқ ҳўжалиги соҳаси меҳнаткашлари, Сизларни бугунги байрам билан чин дилдан муборакбод этаман.

       Ўзингизга мустаҳкам соғлик, оилангизга саодат ва қилаётган ишларингизда унум ва барака тилайман.

Яқинлашаётган янги – 2024 йил ҳам янада баракали бўлсин.

Эл-юрт фаровонлиги ва мамлакат тараққиёти йўлида амалга оширилаётган ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

 Байрамингиз муборак бўлсин!        

 Шамсиддин Турдалиев

Олтиариқ тумани ҳокими.