Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КЎЧА ВА ЙЎЛЛАР ҲАММА УЧУН ...

×

 2023-12-02 13:50:56    823

PDF юклаш
Чоп этиш



Олтиариқ тумани марказида бугунги кунда савдо ва маиший ҳизмат шаҳобчаларини санаб адоғига етиш қийин. Аҳоли кўпайгани сайин, тадбиркорлик билан шуғулланувчи фуқароларнинг сони ҳам янада ортиб бормоқда. 

"Карвон кўп, ризқи бўлак" деганларидек, ҳаммалари ҳам харакатига яраша манфаат топмоқда. 

Бозорнинг гавжумлиги, савдонинг қизғинлиги албатта тўқчиликдан далолат.

Аммо, хусусий тадбиркорлар, ёймачи бозорчилар айрим холларда ҳаддидан ошиб, пиёдалар йўлаги, хатто транспорт йўлларини ҳам тўсиб, савдо қилишмоқда.

Кекса ёки ногиронлик аравачасида юрган фуқароларнику қўяверинг. Бозорлар атрофида хатто бир челак сувни тўкмасдан олиб ўтиш имкони бўлмаган йўлакларга нима дейсиз? Туманга атрофдан келувчилар баъзан киноя билан "Хиндистонку!" деганида, ҳижолат тортади, одам.

Илгари, буюм бозори ёнганида ҳам ўт ўчирувчилар роса қийналишган, сақлаб қолиш мумкин бўлган кўп нарсалар ёниб, кул бўлган.

Шу муаммоларни бартараф қилиш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан тузилган маҳсус ишчи гуруҳ вакиллари ноқонуний ва ўзбошимча қурилма эгаларига илтимос қилиб, огоҳлантириш бермоқдалар. Ҳамма иш тартибли бўлгани яхши. Савдо-сотиқ билан даромад топаётган ҳамюртларимиз ҳам, уларнинг бозорини қизитаётган аҳоли ҳам кўча ва йўлакларда эмин-эркин юришлари керак. Манфаат учун, ўзгаларга малол келадиган ишларни қилиш одамийликдан эмас. 

Қонуний чора ва жарималар қўлланилганида аюҳаннос солишнинг фойдаси йўқ!


https://t.me/oltiariqtumanihokimligi