Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ ВА ПРОФИЛАКТИКА ЮЗАСИДАН МУҲИМ ВАЗИФАЛАР
2023-11-30 19:44:20 690
Олтиариқ тумани ҳокими Ш.Турдалиев раислигида туман прокурори Р.Тиллаев, туман ИИБ бошлиғи И.Сотволдиев ва тумандаги 72 та МФЙ "бешлик" ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда вилоят ИИБ хуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, подполковник О.Ўринбоев қатнашди.
Қувирбоши МФЙда содир этилган қотиллик жинояти юзасидан муҳокама ўтказилди.
Туманда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар атрофлича таҳлил қилинди.
Туман ҳокими, вилоят ИИБ хуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи томонидан "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида амалга оширилаётган ишларда маҳалла "бешлиги" ва жамоатчиликнинг вазифалари ҳақида батафсил тушунтириб ўтилди.
МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспекторларига аниқ ва кечиктириб бўлмас вазифалар белгилаб берилди.