Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТОМА-ТОМА КЎЛ БЎЛДИ...

×

 2023-11-27 09:42:50    489

PDF юклаш
Чоп этиш


Тасаввур қилайлик, томорқамизда етиштирган хосилимизни ўз қўлимиз билан харидорга топширдик.

Пули эса - НАСИЯ! Ойлар ўтиб, йил келса ҳам ҳаққимизни ололмайяпмиз! 

Алам қилади...

Бугунги кунда биз - олтиариқликларни фойдаланган электр энергиясидан қарзимиз 24 миллиард сўмга етди. 

Шуни 14 миллиарди аҳоли хонадони, 10 миллиарди эса ўзимизнинг тадбиркорларники.

Табиий газдан 5 миллиард 900 миллион аҳолининг қарзи бор.

Ичимлик сувидан жаъми 2 миллиард 600 миллион сўм.

Маиший чиқиндилдардан эса 2 миллиард 400 миллион сўм қарздорлик юзага келган.

Тома-тома кўл бўлганидек, минглар йиғилиб - миллиардларга айланмоқда!

Қиш-қировли кунлар бошланмоқда. Коммунал соҳа идоралари ва мутасаддиларнинг ташвиши эса аҳолини қишдан беталофат олиб чиқиш. 

Газ, электр, сув етказиб берувчи иншоотлар хукумат топшириғи билан модернизация қилинмоқда. Бу ишлар ўз навбатида пул талаб қилади. Етказиб берилган ресурслар учун тўланиши керак бўлган пуллар эса НАСИЯда! 

Туман аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларининг коммунал қарздорлиги салкам 35 миллиард сўм!

Қарзини тўламаганларнинг газ, электр ёки сув таъминоти ноилож тармоқдан узилмоқда. 

Қадрли ҳамюртлар! Дебитор қарздорликларни ундириш учун кўчама-кўча сарсон бўлаётган коммунал идора ва МФЙ ходимларига ёрдам берайлик. Ҳеч бўлмаса, ўзимиз фойдаланган неъмат учун ҳаққини вақтида тўлайлик!


Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.