Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2023-11-24 11:52:50    609

PDF юклаш
Чоп этиш


Электрон ОАВларда ёритилган, "Олтиариқда барпо қилинган узумзорнинг катта қисми қуриб битди" мазмунидаги мурожаат ҳокимлик, тегишли мутасаддилар, боғ эгалари ва мурожаат йўллаган фуқаро А.Сотволдиев иштирокида ўрганилди.

Бу ерда йўл, электр ва суғориш тармоқлари ишга туширилган. Боғлар 22-25 сотихдан ажратиб, имтиёзли кредит асосида берилган.

Эгалари томонидан эътибор ва парвариш қилнаётган боғлар холати яхши. Аксарият фуқаролар оралиқ экиндан хосил олиб, даромадга эга бўлмоқда.

Аммо, қаровсиз қолдирилган ерда кўчатлар нобуд бўлган. Бундан ташқари янги қўшилаётган боғда кўчат экиш ишлари куз ва баҳор мавсумида бажарилиши сабабли ҳозирча майдонлар бўш турибди.

Кооперация сув насоси ва суғориш тармоғи ишлашини таъминланлайди.

Таъминотчи узум кўчатларининг тўлиқ экилиши кафолатлайди. А.Сотволдиевнинг эътирози таъминотчи билан ўзаро хал этилди.

Шу билан бирга боғ эгаларига, ер ва экинларнинг агротехник ишлови бўйича мутахасс тавсияси берилди.


Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.