Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА СЕМИНАР-ТРЕЙНИНГ
2023-11-23 18:46:36 662
Вилоят ҳокимининг “Вилоят ҳудудида коррупцияга қарши курашиш фаолиятини янада самарали ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойишига асосан жорий йил 20 ноябрдан 20 декабрга қадар “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” эълон қилинган.
Олтиариқ тумани ҳокимлигида ҳокимлик ходимлари, туман Кенгаши депутатлари, МФЙларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари, таълим, тиббиёт муассасалари, кадастр, қурилиш бўлими вакиллари иштирокида мавзуга бағишланган семинар-трейнинг ўтказилди.
Давлат идораларида коррупциянинг олдини олишга қаратилган ушбу тарғибот тадбирида туман ҳокими Ш.Турдалиев, вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Ф.Нугманов, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Н.Хокимов, вилоят Адлия бошқармаси Фахрийлар Кенгаши раиси Р.Қирғизов, вилоят ИИБ ТҚХ ЖИБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили майор Р.Абдуллаев ҳамда туман Адлия бўлими бошлиғи А.Юлдашевлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.
Коррупцион хавф-хатарларнинг олдини олиш, келиб чиқиш сабабларини барвақт аниқлаш, бундай омилларни бартараф этиш каби муҳим вазифалар муҳокама этилди.
Маърузачилар томонидан коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг асосий тушунча ва тамойиллари, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг муҳим йўналишлари ҳақида ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.