Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ТЕМИР ЙЎЛИДАН ЭХТИЁТ БЎЛИНГ”

×

 2023-11-21 15:44:32    725

PDF юклаш
Чоп этиш



 Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хузуридаги Трансназорат” инспекцияси Фарғона вилояти темир йўл траспортида назорат ҳудудий бўлими бош инспекторлари вилоятимиз фуқароларини қуйида келтириб ўтилган ҳолатлардан хулоса қилган ҳолда темир йўл қоидаларига амал қилишларини сўрайди.   

Республикамиз темир йўлларида 2023-йилнинг ўтган 10-ойи давомида темир йўл кесишмаларида ва темир йўл тизими тармоқларида жами 61 та холат юзага келган бўлиб, шунда:  

Республикамиз бўйича жами 63 киши жарохатланган бўлиб, булардан ҳолатларнинг 37 таси ўлим оқибати билан тугаган. 

Шулардан:

42 та эркакларни (22 таси), 

15 та аёллардан (12 таси), 

6 та ёш болалардан (3 таси) вафот этган.  

 Шулардан жорий йилнинг ўтган даври давомида темир йўл кесишмаларида ва темир йўл тизими тармоқларида Фарғона минтақавий темир йўл узели УК ҳудудидаги темир йўлларда жами 16 та ҳолат юзага келган бўлиб шундан 4 таси ўлим ҳолати билан тугаган. Шундан 16 та жабирланганлардан 9 таси эркак жинсига мансуб кишилар бўлиб 1 таси ўлим оқибати билан тугуган. 4 таси аёл жинсига мансуб киши билан юзага келган бўлиб 3 аци ўлим оқибати билан тугаган, бундан ташқари 3 та ҳолат ёш болалар билан содир бўлгаган.  

Бўлиб ўтган ноҳуш ҳодисаларни Фарғона вилоятлар талқинида кўрганимизда, қуйидаги кўринишда бўлади. Жумладан:

1). 10.01.2023-йил куни машинист Махмудов бошқарувида бўлган 0112-сонли электровоз соат 04-53 дан 05-37 дақиқа ўтгунга қадар Қўқон-Бувайда стансиялар оралиғидаги перегонни 14 км ПК 7 да 126-сонли поезд билан номаълу аёл кишини уриб юборганлиги сабабли туриб қолган. Жабирланувчи шифохонага юборилган.  

2). 12.01.2023-йил куни машинист Ахмедов бошқарувида бўлган ЧМЕ3 русумли 4440-сонли маневр тепловоз билан Қувасой- 38-Разъэзд оралиқ перегонидаги 34 км ПК 3 да 4371-сонли поезди билан соат 15-30 дан то 15-35 дақиқа ўтгунга қадар номаълум эркак кишини уриб юборганлиги сабабли туриб қолган. Жабирланувчи шифохонага юборилган.  

3). 20.02.2023-йил куни машинист Фарходов бошқарувида бўлган 2421-рақамли электровоз 2004-сонли поезд билан соат 05-25 дақиқа ўтганда Қўқон-Бувайда стансиялар оралиғидаги перегонни 17 км ПК 5 да номаълу эркак кишини уриб юборган, ҳолат ўлим оқибати билан тугаган. 

 4). 28.02.2023-йил куни машинист Мўминов бошқарувида бўлган 2421-рақамли электровоз 2111-сонли поезд билан соат 08-43 дақиқа ўтганда Қўқон-Қақир стансиялар оралиғидаги перегонни 192 км. 7-пикетида номаълум эркак кишини уриб юборган, жабирланган кишини шифохонага юборилган. Ушбу 2111-сонли поезд соат 09-05 дақиқа ўтганда жўнаб кетган. 

 5). 16.05.23 йил куни машинист Умаров бошқарувида бўлган 0407- сонли электровоз 3001-сонли поезд билан соат 11-04 то 11-15 дақиқа ўтгунга қадар Қўқон-Бувайда стансиялар оралиғидаги перегони 20 км ПК 7 да тўхтаб кетган сабаби йўлда тахминан номълум 5-6 ёш болани уриб юборган. Ҳолат ўлим оқибати билан тугуган. Ушбу 3001-сонли поезд соат 12-05 дақиқа ўтганда жўнаб кетган

6). 02.06.2023-йил куни машинист Шарипов бошқарувида бўлган 0109-сонли электровоз соат 10-28 дан 10-50 дақиқа ўтгунга қадар Марғилон-Охунбобоев стансиялар оралиғидаги перегонни 262 км ПК 8 да 125-сонли поезд билан номаълу аёл кишини уриб юборганлиги сабабли туриб қолган. Ҳолат ўлим оқибати билан тугуган.  

7). 19.10.23-йил куни 3471-сонли поезд билан машинист Халилов бошқарувида бўлган  0408-сонли электровозида соат 06-29 дақийқа ўтганда Қўқон-Бувайда стансиялар оралиғидаги перегонни 18 км ПК 8 да номаълу аёл кишини уриб юборганлиги сабабли туриб қолган, ҳолат ўлим оқибати билан тугаган. Поездни тўхтаган жойидан ҳаракатни соат 07-09 дақийқа ўтганда ҳаракатни давом эттирган.

8). 13.09.2023-йил куни 3403- сонли поезд билан машинист Шодиев бошқарувида бўлган 0303/0306-сонли электровозларда соат 19-53 дақийқа ўтганда Маргилан - Охунбобоев стансиялар оралиғидаги перегонни 261 км Пк 9 да номаълу эркак кишини уриб юборганлиги сабабли туриб қолган, жабирланган кишини шифохонага юборилган.

9). 26.09.23-йил куни 3673-сонли поезд билан машинист Нодиров бошқарувида бўлган ЧМЕ3 русумли 6106-сонли манёвр тепловозида соат 15-45 дақийқа ўтганда Учқўргон-Шамолдисой стансиялар оралиғидаги перегонни 2 км да номаълу эркак кишини уриб юборганлиги сабабли туриб қолган, жабирланган кишини шифохонага юборилган ва поездни тўхтаган жойидан ҳаракатни соат 16-10 дақийқа ўтганда давом эттирган. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қилган ҳолда темир йўл ҳудудида юрганда айрим ёшларни телефон қулоқчинлардан фойдаланишлари, белгиланмаган жойлардан юришлари ҳамда темир йўл қоидалари талабларига риоя этмасликлари бу каби ҳолатларга олиб келишга сабаб бўлаётганлиги тўғрисида эслатиб ўтмоқчимиз. Бу билан темир йўллар худудида юрганда қуйидаги қоидаларга қаътий амал қилиш талаб этилади.   

 Темир йўлни кесиб ўтиш вақтида аввал поездларни яқинлашиб келмаётганлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг ҳаракатланишни давом эттириш, кесиб ўтиш тўғри бурчак остида бўлиши,ўтиш жойларида релс устига оёқ қўймасдан ҳаракатланиш, стрелка ўтказгичи устида оёқ билан туриш, тўхтаб турган вагонлар тагидан ўтиш мумкин эмас. Стансияларда электровоз, тепловозлар тўхтаб турганда уларни олди ёки орқасидан ўтаётганда камида 5 метр, 2 та вагонлар орасидан камида 10 метр оралиқ масофаси бўлиши керак. Темир йўлларни фақат белгиланган жойлардан кесиб ўтиш талаб этилади.  

 Бундан ташқари темир йўл бўйлаб янги контакт тармоғи линияси қурилган бўлиб электр поездлар харакатланиши учун тармоқда 27,5 кВ электр кучланиши мавжуд. Ушбу контакт тармоғи симлари 5675см дан 6800см баландликдан хамда ундан юқори кучланишли электр токи оқиб ўтиши натижасида ушбу линия бўйлаб электр магнит майдони хосил булиши ва ўз ўзидан шу линияга яқин бўлган барча метал қурилмаларда сингдирилган электр токи хосил бўлади. Шу боис темир йўл бўйларида эхтиёт бўлишлари, хар хил метал конструкция ва жихозларга қўл теккизмаслик тавсия этилади. Ота оналар ўз фарзандларига темир йўл яқинида мол - қўй боқмаслик, аероплан ўйинлари ўйнамаслик, вагонлар ости ёки усидан кесиб ўтмаслик хамда темир йўл таянчларига ўрнатилган чойнакларни (изолятор) синдирмасликлари хақида ўқтириб боришлари сўралади.

 Агар сиз ёки фарзандларингиз поездларни ҳаракат ҳавфсизлиги бузилишига сабабчи бўлсангиз йўловчи электровозларни 1-минут тўхтаб туриши 12388 сўм, локомотив билан 1-соат тўхтаб туриши 743280 сўм, йўловчи тепловозлар 1-минут тўхтаб туриши 8767 сўмни, 1-соат тўхтаб туриши 526020 сўм,. Юк электровоз поездини 1-минут тўхтаб туриши 4810 сўмни, 1-соат тўхтаб туриши 288600сўм, юк тепловозини 1-минут тўхтаб туриши 9165 сўмни, 1-соат тўхтаб туриши 549900 сўм жарима тўлашингизга сабаб бўлади.     

 М.М.Юсупов,

Трансназорат” инспекцияси Фарғона вилояти

 темир йўл траспортида назорат ҳудудий 

бўлими бош инспектори: