Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АҲОЛИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
2023-11-17 16:27:41 1068
Олтиариқ тумани Жарқўрғон МФЙ Эзгулик кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг табиий газ тармоғига қайта уланиш мазмунидаги мурожаатлари юзасидан жойига бориб, аҳоли вакиллари билан мулоқот ўтказилди.
Туман ҳокими Ш.Турдалиев, туман Халқ қабулхонаси мудири Ж.Бозоров, сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи И.Сотволдиев, қурилиш ва коммунал соҳа бўйича ҳоким ўринбосари В.Содиқов, "Олтиариқтумангаз" бўлими муҳандиси И.Бозоров, Жарқўрғон МФЙ раиси Ў.Хусанов ҳамда 45 нафар маҳалла фуқаролари иштирокида суҳбат ўтказилди.
Туман ҳокими Ш.Турдалиев куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Туман ҳокимлигида ташкил этилган махсус Штабда барча коммунал соҳа масъуллари томонидан амалга оширилаётган вазифалар ҳақида тўҳталиб ўтилди.
Табиий газ тармоғига қайта уланиш масаласидаги мурожаат таҳлил этилиб, бу борадаги ўрнатилган тартиб тўғрисида мутахассислар томонидан тушунтириш берилди.
Аҳоли хонадонларини иситиш масаласида тумандаги кўмир омборида етарли миқдорда маҳсулот мавжудлиги, МФЙ раиси иштирокида ҳар бир маҳалла аҳолиси эҳтиёжи учун кўмир етказиб берилиши таъкидланди. Бундан ташқари суюлтирилган газ баллонларини белгиланган жадвал асосида етказиб берилиши масаласида тушунтириш берилди.
Сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи И.Сотволдиев суюлтирилган газ ва кўмир маҳсулотлари етказиб берилишини жиддий назоратга олганлигини маълум қилиб, бу масалада маҳалла фаоллари билан мунтазам алоқада бўлишлигини билдирди.
Аҳоли вакиллари ўтказилган мулоқот давомида ўзларини қизиқтирган бошқа масалаларда ҳам етарли жавоб олдилар.
Табиий газ масаласидаги мурожаат бўйича етарли тушунча олганликларини маълум қилишди.