Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎЗЛИДЕП - 20 ЁШДА!
2023-11-15 20:42:31 950
"Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва хушёр бир киши минг – минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир".
Амир Темур.
Мамлакатимизда 2003 – йилда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси сиёсий майдонга кириб келди.
Ўтган давр мобайнида партия ўз сафига бирлашган аъзолари ва хайрихоҳлари иштирокида бир қатор ишларни амалга оширди.
Жумладан: Аҳолининг тадбиркор, фермер, ҳунарманд, ишбилармон қатиламни қўллаб-қувватлаб, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришда, хуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишда, қатор қонун ва қонун ости хужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда хаётга тадбиқ қилишда партия етакчи куч сифатида ўзини кўрсата олди.
ЎзЛиДеП Олтиариқ туман Кенгаши ўзининг 60 та бошланғич ташкилотида 4806 нафар партия аъзоларини бирлаштирди.
Мамлакатимиз ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар, хуқуқий, сиёсий, ижтимоий соҳалардаги ислоҳотларда партия фаоллари ва депутатларимизнинг иштироки салмоқли бўлмоқда.
Бугун ЎзЛиДеП нинг ташкил топганига 20 йил тўлди. Бу сана партиядошларимиз учун айниқса, шарафли.
Ўтган даврда сафдошларимиз томонидан амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар сарҳисоб қилинганда бир қатор фидоий инсонларнинг номларини тилга оламиз.
Партия аъзоларидан Ўзбекистон Қаҳрамони (марҳум) Лолахон Муротова, фаол ва ташаббускор раҳбарлар Х.Комилов, Ш.Турдалиев А.Мамадалиев, шижоатли ёшларимиздан Б.Раҳмоналиев, М. Баратов, И.Бойматов, тажрибали кадрларимиз ва депутатларимиз Б.Элчиев, М.Розиқов, Д.Қодирова, К.Бойматов, Т.Бойматов, М.Назарова, О.Тошматов, Н.Турдиева, Н.Мирзаолимов, О.Абдруҳимов, Ш.Салимова, Х.Абдуллаев, Ш.Бузруков, А.Ҳакимов, Р.Нортожиев, А.Исақов, Қ.Ҳошимов, А.Ибрагимов, Ш.Соҳибов, Қ.Отажонов, З.Қамбарова, Д.Аҳмедов, О.Эшматов, С.Тожалиев, Р.Деҳқонов, Н.Мирзаев, О.Нурбоева, Ф.Махмудов, Р.Эркабоев, Д.Каримов, Н.Худоберганов, Д.Мирзаева, Ё.Тожиева, М.Жўраевалар ижтимоий хаётимизнинг барча жабҳаларида доим етакчилик қилмоқдалар.
Кўппартиявийлик шароитида жамиятимизда рўй бераётган барча ўзгаришлар инсон ва унинг манфаатларига қаратилганлиги, УзЛиДеП бу борада ҳамиша пешқадам бўлиб келаётгани бизнинг юқорида номлари эътироф этилган фаолларимизнинг хизматларида ўз ифодасини топади.
Ўз сафига ташаббускор ва фидоий инсонларни бирлаштирган ушбу партиянинг бундан кейинги фаолияти янада самарали бўлишига ишонаман. Ўйлайманки, партиямиз аъзолари ва хайрихоҳлари янада жипслашади. Партия ўзининг жарангдор номи, нуфузи билан эл ўртасида обрў-эътибор қозонаверади.
Жонажон партиямизнинг 20 йиллик тўйи билан барча халқимизни, партиядошларимиз ва хайрихоҳларимизни Олтиариқ туман Кенгаши номидан самимий қутлайман.
Ватан равнақи, халқ фаровонлиги йўлида қилаётган ишларингизда муваффақиятлар тилайман.
Ҳамиджон Раҳимов - ЎзЛиДеП Олтиариқ туман Кенгаши раиси, Фарғона вилояти Кенгаши депутати,
“Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби.