Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"ЯШИЛ МАКОН" ЛОЙИҲАСИ КУЗГИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА КЎЧАТ ЭКИШ ОЙЛИГИДА ОЛТИАРИҚДА КЎКАЛАМЗОР МАЙДОНЛАР КЕНГАЙТИРИЛМОҚДА.
2023-11-15 08:50:16 795
Туман ҳокими Ш.Турдалиев ташаббуси билан Марказий Фарғона худудидаги дала йўллари, ариқ ва зовур қирғоқларида бўш турган ерлар аниқланиб, корхона ва ташкилотларга бириктирилди.
Йиллар давомида қаровсиз турган жойлар тозаланди, Техникалар ёрдамида сув йўллари очиб,терак кўчатлари экиш авжига чиқди.
Ҳар бир корхона ва ташкилот барпо этаётган яшил маконда махсус белгиларини ўрнатиб, худудлар ажратиб олинди.
Вақти келиб экилган ниҳоллар вояга етганида, теракларни қурилиш ашёси сифатида сотиб, жамоага моддий даромад келтиришлари мумкин.
Жумладан, Олтиариқ туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси, "Водийгазтаъминот" ва "ЎзТелеком" Олтиариқ филиали, Электр тармоқлари корхонаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, Молия, Ғазначилик бўлимлари Қизилтепа массивидаги ички дала йўли ҳамда зовур четларида 4 км. масофада 15 минг тупдан зиёд теракларни экиб, парваришлашни режалаштирганлар.