Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“КЕКСАЛАР УЧУН ТУРИЗМ ОЙЛИГИ” ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА
2023-11-08 16:36:58 1204
Кексаларимизни эъзозлаш, ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг катта ҳаётий тажрибаларидан оқилона фойдаланган ҳолда, ижтимоий фаоллигини янада ошириш борасида бугунги кунда юртимизда кенг кўламли ишлар қилинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 1-30 ноябрь кунлари мамлакат бўйлаб ташкил этилаётган “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида минглаб нуронийларимиз иштирокида маданий ва саёҳат тадбирлари ташкил этилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда ёлғиз яшовчи фуқаролар ҳолидан доимий хабар олинмоқда.
Хусусан, кекса авлод вакилларининг 50 нафари иштирокида 06.11.2023 йил куни Андижон вилоятига саёхат уюштирилди. Дастлаб нуронийларимиз саёхатни “Боғишамол” истироҳат боғида жойлашган шоир ва шоҳ Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг тарихий музейида бўлиб, унинг ҳаёт йўли, ижоди Бобур замони тарихий воқеалари ва ўша замон маданияти акс этган экспонатлар билан яқиндан танишдилар.
Боғда Бобур Мирзонинг рамзий қабри ва ҳайкали, “Бобур ва жаҳон маданияти” музейи барпо этилган. Бобур ҳаёти ва меросини ўрганишга бағишланган халқаро илмий экспедиция томонидан олиб келинган ноёб қўлёзмалар, китоблар ва тарихий ашёлар ўрин олган музей Ўзбекистондаги диққатга сазовор масканлардан бирига айланган.
Шундан сўнг нуронийларимиз тарихда «Андижон қўзғолони» номини олган халқ миллий озодлик ҳаракатининг ташкилотчиси Муҳаммадали Эшон Собир Халфа ўғли - Дукчи Эшон тарихи билан таниши мақсадида Андижон шахрида сақланиб қолган, ахамятга эга қалаган саёхат уюштирилди. Тарихий хотираси бор инсон – иродали инсон.
Таклиф этилган нуронийларниниг ҳаётдан розилиги, мамнунлиги юз-кўзларида акс этиб турарди. Улар саёхат баҳонасида яна бир бор дийдор кўришиб, ўтган кунларини ва дўстларини хотирлашди. Улар бугунги дориломон кунларга шукроналар айтишди, муҳтарам Президентимизга миннатдорлик билдиришди. Турмушнинг кўп синовларини бошидан ўтказган, машаққатларни енгиб ўтиб, эл-юрт эътиборини қозонган бундай нуронийларнинг умр йўллари ёшларимиз учун ибрат мактабидир. Туманимиздаги барча нуронийларимиз нафақат ноябрь ойида, шунингдек, йил давомида ҳам доимо эътиборимизда бўлади.