Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК

×

 2023-11-04 21:30:38    1200

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ туманида ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёрларлик ишлари мутасадди раҳбарлар ва Штаб мутахассислари томонидан таҳлил қилиб борилмоқда.

3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи И.Сотволдиев ҳамда ҳокимлик маъсуллари иштирокида Бўрбонлиқ қишлоғидаги 40-Оилавий поликлиника ва 12-умамтаълим мактабидаги холат ўрганилди.

40-ОП ва 12-мактабининг иситиш тизими модернизация қилиниб, "Жамшидобод қурилиш МЧЖ" томонидан Давлат Хусусий Шерикчилик асосида фаолияти ташкил этилган. Ҳар иккала муассасаларда қишги мавсум учун кўмир заҳиралари жамғарилган. Эшик ва дерезалар иссиқликни сақловчи холатга келтириш бўйича ишлар бажарилган. Энергия тежамкор ускуналарнинг самарали ишлаши таъминланган.

Ўтказилган хатлов натижасида аниқланган камчиликларни қисқа фурсатларда бартараф этиш, иситиш қозонларини модернизация қилиш ишларини якунига етказиш юзасидан кўрсатмалар берилди.


https://t.me/oltiariqtumanihokimligi