Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
3-СЕКТОРДА "ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ
2023-11-04 21:23:53 1132
Олтиариқ тумани Бўрбонлиқ қишлоғида 3-сектордаги мавжуд 19 та МФЙлар раислари ҳамда ходимлари иштирокида бугунги кундаги долзарб вазифалар юзасидан мулоқот ўтказилди.
Туман ИИБ бошлиғи Илхомжон Сотволдиев ҳамда йиғилишда қатнашган вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турусунов "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар, ободонлаштириш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича белгиланган вазифалар ҳақида фикр юритдилар. Маҳалла фаоллари ва сектор ходимлари томонидан аҳоли хонадонлари, кўчалар, гузар ва қабристонлар ҳамда ижтимоий соҳа объектларида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тўғрисида келишиб олинди.
Шу куни сектор раҳбари ташаббуси билан Гулобод, Шалола, Зилол МФЙлари фаоллари билан биргаликда фаолияти тўхтатилган қабристон худудда хашар ташкил қилинди. Манзарали дарахт ва тут кўчатлари экилиб, ободонлаштириш ишлари амалага оширилди. "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси тадбирларида аҳоли ва айниқса ёшлар фаол қатнашдилар.