Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 72 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН ҚАХРАМОНИ, МАРҲУМ ЛОЛАХОН МУРОТОВА ДАЛАСИДА УЧРАШУВ

×

 2023-10-30 18:12:57    938

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Маҳкамова Зулайхо Бахриддиновна Фарғона вилоятига ташрифи давомида Олтиариқ туманида ҳам бўлди.

Ўзбекистон Қахрамони (марҳум) Лолахон Муротова бошчилик қилган "Нурли обод" фермер хўжалиги шийпонида олтиариқлик аёллар, "Ёш фермер қизлар мактаби" қатнашчилари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари ва меҳнат фахрийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Кавлонови, вилоят "Тадбиркор аёл уюшмаси" раҳбари Д.Меҳмонова, "Оқила аёл" ҳаракати фаоллари истеъдодли шоира З.Алиева, қувалик машхур фермер М.Сайфуддинова ҳамда туман-шаҳар ҳокими ўринбосарлари ва туман масъуллари қатнашдилар.

Мулоқот давомида мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини янада ошириш, улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда бошқа долзарб масалаларда фикр юритилди.

Шу куни "Қишлоқ аёллари куни" муносабати билан Олтиариқ туман маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги байрам дастури намойиш этилди.