Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЛТИАРИҚ ТУМАНИДА ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ТУМАН СУДИ ҲАМДА ИИБ ТОМОНИДАН ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ.

×

 2023-10-24 17:21:30    799

PDF юклаш
Чоп этиш


Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган тарғибот тадбирида жиноят ишлари бўйича Олтиариқ тумани суди раиси Эргашев Баҳзод Хурсанович ҳамда туман суди судьяси Хўжамбердиев Жамшид Абдухамидовичлар суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-869-сонли Қонуни ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, амалиётга жорий этилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, янги қонунга кўра эндиликда судлар томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш ваколати берилаётгани, апелляция ёки кассация инстанциясининг қарори устидан шикоят (протест) бериш масаласида янги институт – суд ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилаётгани тушунтириб ўтилди.