Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁШЛАР - ВАТАН ТАЯНЧИ
2023-10-19 14:34:21 892
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан 2022 йилда "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик харакати отрядлари ташкил этилган. Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ўсиб келаётган авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, она ватанга садоқат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишларнинг давоми сифатида мазкур йўналишда ҳам туркум тадбирлар ўтказилмоқда.
Олтиариқ тумани ҳокимлиги, туман Мудофаа ишлари бўлими, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда худуддаги 9229"Д"-сонли ҳарбий қисм ўртасида ишлаб чиқилган ҳамкорликдаги чора-тадбирларда ёшларнинг фаоллиги тобора ортиб бормоқда.
Бугун ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда ўтказилган тадбирда ҳарбий ватанпарварлик харакатининг бир гуруҳ аъзоларига "Ватан таянчи" кўкрак нишони топширилди.
Тадбир давомида Олтиариқ туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Файзиев, Мудофаа ишлари бўлими вакили А.Заитов, ҳарбий қисм командирининг ўринбосари З.Омонов, РХМХБ бошлиғи У.Турдиқуловлар иштирокида мавзу доирасида қизиқарли учрашув ва суҳбатлар ташкил этилди. Тумандаги 9-, 10-, 11-, 12-, 43-умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари бу ерда
аскарлик хаёти ҳамда ҳарбий техника ва қурол яроқлар билан танишдилар.
Ҳарбийлар томонидан тайёрланган ўқув машғулоти ёшларда катта қизиқиш уйғотди.