Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БУ СИЗДА ҲАМ БЎЛИШИ МУМКИН
2023-10-17 14:50:12 748
( Демодекс канаси ҳақида)
Демодикоз-бу Демодекс канаси келтириб чиқарадиган юзнинг хуснбузарли касаллигидир. Афсуски, бу касаллик кенг тарқалган, чунки кўпчилик катталар бу касаллик билан касалланади.
Бу касаллик дунё аҳолисининг 1фоизида, кўпроқ аёлларда учрайди. Эркакларда эса бу хуснбузарнинг оғир асорати – бурун усти қисмининг бўртиб қизариши учрайди.
Хуснбузар тошмасидан Демодекс канаси топилиб туради ва кананинг хисобига паталогик жараён кучайиб, узоқ вакт давомида сақланиб туриши мумкин.
Улар кўзга кўринмас бўлиб фақат микроскоп орқали аниқланилади.
Демодекс канаси инсон юзидаги тукларда, қош ва киприкларда яшаб, юздаги ўлик хужайралар билан озиқланади.
Зараркунанда кўпинча иммунитети паст бўлган шахсларда, асосан, 20-30 ёшли аёл ва қизларда учрайди.
Демодикоз ташҳиси қўйилганда юзни тоза сақлаш, бошқаларга юқтирмаслик учун шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, озиқлантирувчи косметик воситаларидан имкон қадар фойдаланмаслик, шифокор кўрсатмаси билан парҳез тутиш, газли ҳамда энергетик ичимликлардан чекланиш керак бўлади.
Агар сизнинг юзингизда шундай хуснбузарлар пайдо бўлса, мутахасисга мурожат қилинг ва бундай ноқулайликлардан тезроқ бартараф бўлинг.
Ф.Тўрақулов тери-таносил касалликлари врачи.
А. Абдукаримов врач-лаборант.