Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МФЙ ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЮЗАСИДАН ПРЕСС-ТУР
2023-10-13 17:07:11 1009
Олтиариқ тумани маҳаллаларида фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар, худудларда янги иш ўринлари яратиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича эришилган натижалар билан танишиш мақсадида Пресс-тур ўтказилди.
Дастлаб, журналист-блогерлар, жамоат ташкилотлари вакиллари ва фаоллар иштирокида ўтказилган мулоқотда туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими раҳбари Тўйчибой Бойматов худуддаги 72 та МФЙларнинг ҳоким ёрдамчилари томонидан ўтган даврда амалга оширилган ишалар ҳақида батафсил маълумот берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида” Фармони ҳамда тегишли хужжатлар асосида туманада ташкил этилган ишлар ўз самарасини бермоқда.
Жорий йил бошидан ҳоким ёрдамчилари томонидан тумандаги 40 721 та хонадонлар, 63 967 та оилалар хатловдан ўтказилиб , 225 836 та фуқаролар маълумотлари “online-mahalla.uz” платформасига номма-ном киритиш ишлари олиб борилмоқда.
Хатловда аниқланган ишсиз фуқаролардан шундан 16 905 нафарини бандлиги таъминланди.
Доимий ва мавсумий ишга ўринларига 10 403 нафар фуқароларни ишга жойлаштирилиб бандлиги таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан туманда жорий йил шу кунга қадар 6 502 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз ёки норасмий банд аҳолини ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди.
Мисол учун, туманнинг Қапчуғай МФЙнинг драйвери - хизмат кўрсатиш ва узумчилик йўналиши бўлиб, 150 дан ортиқ фуқаро ўзини ўзи банд қилган.
Субсидия маблағлари ҳисобига тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш ва уларга меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналари олиб бериш, енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб бериш ва суғориш воситалари сотиб олиш учун ҳоким ёрдамчиларининг тавсиялари билан 302 нафар фуқароларга 1 110.5 млрд. сўмлик субсидиялар ажратилди.
388 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилди.
Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича:
Ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳудудий инвестиция дастурларига киритилмаган қиймати 31,1 млрд.сўмлик 28 та кичик (мини) лойиҳалар амалга оширилиб, натижада 144 та янги иш ўринлари яратилди.
Оилавий тадбиркорлик йўналишида ҳоким ёрдамчиси тавсиясига асосан йил бошидан ҳозирги кунга қадар 2 340 нафар фуқароларга 47,9 млрд.сўмлик кредит маблағлари ажратилди.
Томорқадан самарали фойдаланиш бўйича:
Фуқароларга деҳқон хўжалигини ташкил этиш учун очиқ аукцион савдоларига (30 йилга ижарага) қуйилган ер майдонларидан (2022-2023 й) жами 4 648 та (2 078 гектар) лот бўйича танлов ғолиблари аниқланган.
Пресс-тур иштирокчилари Катпут МФЙда жойлашган "AAA Group Valley" ғишт ишлаб чиқарувчи хусусий корхонага ташриф буюришди. Журналист ва блогерлар корхона фаолияти билан яқиндан танишдилар. Корхонадаги хумдонлар, ғишт ишлаб чиқариш жараёнларини, ишчиларга яратилган шароитларни кўздан кечирдилар.
Корхона раҳбари Муҳриддин Аъзамовнинг маълумот беришича, мазкур корхонада 30 та доимий, 80 та мавсумий ишчилар бўлиб, талабга қараб кунига 100 мингтагача ғишт ишлаб чиқарилади. Ғишт ишлаб чиқариш учун ҳудуддаги зовурлар ковланиб, экологиянинг яхшиланишига ҳам ҳисса қўшилмоқда. Маҳсулотлар Ўзбекистоннинг барча вилоятларига ва қўшни Қирғизистон давлатига экспорт қилинмоқда. Корхона ишчилари бир ойда 10 миллион сўмгача маош олишиб, оиласига мўмай даромад келтирмоқдалар.
Кейинги манзил “Ақлли” номли хусусий мактабгача таълим ташкилоти бўлди. Тадбиркор Тоҳир Собиров томонидан оилавий тадбиркорлик асосида мазкур таълим-тарбия маскани 2022 йил 15 март куни ташкил этилган. Бўш турган бино қайта реконструкция қилиниб, ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан давлатдан 31,7 млн сўм имтиёзли кредит ажратилган. Масканда 8 та иш ўрни яратилиб, 4 нафар "Аёллар дафтари"да турувчи, 2 нафар "Ёшлар дафтари"да турувчи ва 2 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар иш билан таъминланган.
Президентимизнинг 373-сонли Қарорига асосан, аёллар, ёшлар ва темир дафтарда турувчи, шунингдек,мигрантлардан иборат 67 нафар фуқарога деҳқон хўжалиги фаолиятини юритиш учун 30 йил муддатга 10 сотихдан унумдор ерлар ижарага берилди. Ушбу ерлардан самарали фойдаланиш мақсадида, кооперация тизими йўлга қўйилиб, ҳар бир фуқарога 33 млн. сўмдан кредит маблағи ажратилди ва 5 сотихига иссиқхона қуриб берилди. Ҳозирги кунда иссиқхонада бодринг етиштирилмоқда ва ички бозор учун етказиб берилмоқда.