Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТЎЛАНБОЙ ОТА БИЛАН ФАХРЛАНАМИЗ
2023-10-11 17:58:41 1090
Мамлакатимизда Давлат раҳбарининг ташаббуси билан кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг хаёт сифати ва узоқ умр кўриш даражасини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш ҳамда ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашда кексаларнинг ролини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида" қарорида ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош ассамблеяси томонидан 1-октябр-Халқаро қариялар куни деб эълон қилинганлигини инобатга олиб, ҳар йили октябр ойининг биринчи ҳафтасини "Кексалар ҳафталиги" сифатида кенг нишонлаш белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан ҳар йили ноябрь ойи "Кексалар учун туризм ойлиги" деб эълон қилиниб, жойларда кенг миқёсида тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.
Олтиариқ туман “Нуроний” жамғармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази Олтиариқ туман бўлинмаси ҳамда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ташаббуси билан иккинчи Жаҳон уруши қатнашчи Шокиров Тўланбой ота холидан хабар олинди.
Оқбўйралик "Катюша тоға" деб ном олган Шокиров Тўланбой ота урушдан кейинги хаётида ҳам кўпчиликка ибрат бўла оладиган ишларни амалга оширган.
Тўланбой ота Ички ишлар тизимининг Ёнғинга қарши кураш отрядларида сидқидилдан меҳнат қилган.
Шокиров Тўланбой ота бугунги кунимизга шукрона айтиб, эл-юртни дуо қилиб ўтирибдилар. Ғамхўрликлар ва алоҳида эътибор учун Юртбошимизга ва барча мутасаддиларга миннатдорчилик билдирмоқда.