Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎМОНДОНЛИК-ШТАБ ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛДИ
2023-10-04 16:20:50 1565
2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумида коммунал соҳа ташкилотлари томонидан иқтисодиёт тармоқлари, турар-жой фонди ҳамда ижтимоий соҳа обектларининг барқарор фаолият кўрсатишини ташкил қилиш, аҳолини электр, табиий газ ва ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш, шунингдек, ФВДҚТ ҳудудий қуйи тизими бошқарув органлари ҳамда куч ва воситаларининг ҳамкорлигини мувофиқлаштириш мақсадида Қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди.
Қўмондонлик-штаб ўқув машқининг мақсади этиб қуйидагилар белгиланди:
Олтиариқ тумани ФВДҚТ хизматларининг ўз олдига қўйилган вазифаларни бажариш даражасини аниқлаш;
хабар бериш тизимини амалда текшириш, фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудудда авария-тиклаш ҳамда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб боришда моддий-техник таъминот масалаларини ҳал этиш;
юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген ҳусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда ФВДҚТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш;
Қўмондонлик-штаб ўқув машқи 6 та босқичда амалга оширилди:
1-босқич: Олтиариқ тумани Телекоммуникасия боғламаси томонидан шаҳар ФВДқТ хизматларига “Тонг” йиғин сигнали берилди ҳамда хизматларнинг берилган сигналга қай даражада тайёрлик ҳолатлари текширилди.
2-босқич: Саф кўригига жалб этилган шаҳар ФВДҚТ хизматлари куч
ва воситалари саф кўриги ўтказилди. Унда туман доимий тайёргарликдаги ФВДҚТ хизматлари куч ва воситаларининг асбоб-анжомлари, эҳтиёт қисмлари ва ёқилғи-мойлаш махсулотлари билан таъминланганлиги ҳамда белгиланган вазифаларни бажаришга тайёргарлиги кўриб чиқилди.
3-босқич: Туман ҳудудида жойлашган электр энергияси трансформаторларидан бирида узилиш (блекоут) юзага келган ва туман Электр таъминоти хизмати электр энергияси билан узлуксиз таъминлашни ташкил этиш, электр таъминоти тизимидаги юзага келган аварияларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича амалий харакатларни кўрсатиб берди.
4-босқич: Туман ҳудудида жойлашган газ тақсимлаш қурилмаларидан бирида юзага келган авария (блекоут)ни Газ таъминоти хизмати томонидан бартараф этиш жараёнини амалий тарзда кўрсатиб берилди.
5-босқич: Аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда туман ҳудудида жойлашган сув насосларидан бирида юзага келган носозликни туман Ичимлик суви билан таъминлаш хизмати томонидан бартараф этиш жараёнини амалий тарзда кўрсатиб берилди.
6-босқич: Туман ҳудудида жойлашган Тиббиёт бирлашмасида электр энергияси узулиш содир бўлганда (блекоут) ҳолати бўлганида 35 Квтли қувватга эга бўлган муассасада элетр энергиясини тиклаш учун 50 Квтли генатор ҳамда қуёш панелларини ишлатилиш жараёнини амалий тарзда кўрсатиб берилди.
Тадбир якунида туман ФВДқТ хизматлари томонидан ФВБ бошлиғи подполковник Ш.Одилов ҳамда Олтиариқ тумани ФВБ Тезкор бўлинма бошлиғи лейтенант О.Қадамовга амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди. Ўтказилган саф кўригида фаол қатнашган хизматларга миннатдорчилик билдирилди.