Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ОЛТИАРИҚ СУДИ ТОМОНИДАН МАҲКУМЛАР МУДДАТДАН ИЛГАРИ ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ.

×

 2023-10-04 09:00:30    1573

PDF юклаш
Чоп этиш



Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди томонидан маҳкумларга нисбатан халқимизга хос инсонпарварлик тамойиллари амалда қўлланилиб, жазони ўташ тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 12 нафар ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазосини ўтаётган маҳкумлар ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди томонидан 12 нафар маҳкумлар муддатдан илгари шартли озод қилинди.

Унга кўра, Олтиариқ туман ИИО Пробация гуруҳи томонидан киритилган, суд ҳукми билан жазо ўтаётган 12 нафар маҳкумларни жазосини муддатдан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги тақдимномаси судда кўриб чиқилди.

Туман суди томонидан маҳкумларга нисбатан халқимизга хос инсонпарварлик тамойиллари амалда қўлланилиб, жазони ўташ тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 12 нафар ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазосини ўтаётган маҳкумлар ЖКнинг                         73-моддасига асосан муддатидан илгари озод қилинди.

Жорий йилда Президентимиз томонидан суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигига, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор фармон ва қарорлар юзасидан туман судининг судьяси Ж.Хўжамбердиев тушунтиришлар бериб ўтди ва барча берилган саволларга жавоб берилди.

       

      Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судининг судьяси Хўжамбердиев Жамшид Абдухамидович