Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДМИНСТРАЦИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ АОКА ДИРЕКТОРИ ҲАМДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН РЕЖА АСОСИДА ОЛТИАРИҚ ТУМАНИДА МЕДИА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ.
2023-09-30 11:31:58 904
"Олтиариқ туманидаги саноат корхоналари фаолияти юзасидан очиқ мулоқот" мавзусида туман ҳокимининг ўринбоасари - Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Жаҳонгир Якубов ҳамда тегишли мутахассислар билан туман "Давр овози"газетаси, "OLTIARIQ UZ" ҳамда "OLTIARIQ MA'NAVIYATI " Телеграм, Facebook ва YouTube каналлари журналист-блогерлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мутасаддилар томонидан саноат корхоналари фаолияти бўйича маълумотлар берилди.
Туманда жами 491 та саноат корхоналари мавжуд бўлиб, шундан, йирик корхоналар сони 2 тани ташкил этади. Ўтган етти ой давомида 41 та янги саноат корхоналари рўйҳатдан ўтказилди. 2023 йил учун туманда дастлабки ҳисоб китобларга кўра 666,5 млрд. сўмлик, 107,9 фоиз саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
2023 йилнинг 8 ойида белгиланган экспорт кўрсаткичлари 3,2 млн. доллар, ёки 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 104,2 фоизни ташкил этди.
Жумладан, саноат маҳсулотлари бўйича 3,2 млн. доллар экспорт амалга оширилди.
Саноат маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш мақсадида экспортчи корхоналарга яратилган имкониятлардан фойдаланиш бўйича барча амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
Инвестиция дастурлари доирасида туманда жорий йилда 523,7 млрд. сўмлик 39 та лойиҳа ишга туширилиши ва 979 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Январь - август ойларида дастур доирасида 121,3 млрд. сўмлик 18 та лойиҳа ишга туширилиб, 143 та иш ўринлари яратилди. (Шундан, қиймати 10,3 млрд. сўмлик 4 та саноат йўналишидаги лойиҳалар).
Сентябрь ойида 1 та 25 млрд. сўмлик йирик саноат лойиҳаларини ишга тушиши ҳисобига 40 та янги иш ўринлари яратилади.
Йирик саноат корхоналари хисобланган “Хамза Экспо Арт текстил” Х/К ва “Олтиариқ газ тўлдириш” МЧЖ ларнинг улуши туман кўрсаткичининг 53,1 фоизни ташкил қилади.
Маҳаллий саноат корхоналари билан саноат кооперациясини ривожлантириш ва янги турдаги саноат маҳсулотларини ўзлаштириш (локализация) бўйича:
Туманда талаб юқори бўлган янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича жорий йилда 3 та (умумий қиймати 8,2 млрд. сўм) кенгайтириш лойиҳаларини ишга туширилиши ҳамда мазкур лойиҳаларда йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 4,2 млрд. сўмга етказиш режалаштирилган.
Жорий йил январь - август ойлари давомида 3 та ишга туширилган лойиҳа ҳисобига 4,2 млрд. сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, прогноз кўрсаткичлари (4,1 млрд.сўм) режага нисбатан 102,4 фоизга бажарилди.
Ҳозирда саноат кооперациясини ривожлантириш мақсадида, республикадаги йирик тармоқ корхоналари эҳтиёжларидан келиб чиқиб, маҳаллий саноат корхоналари томонидан 3 турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича лойиҳа таклифлари шакллантирилди.
Бундан ташқари импортдан кириб келаётган маҳсулотларни маҳаллийлаштиришни назарда тутувчи 4 та янги лойиҳа таклифлари шакллантирилди.
Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига қурилиш учун қўлқоплар, трансформаторлар, тиббиёт жихозлари ва нотўқима мато каби маҳсулотларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.
Шунингдек, туманда фаолият кўрсатаётган “Унимакс метал” МЧЖ томонидан “Махкамловчи шурп, саморез ҳамда металга ишлов бериш”ни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Жумладан, лойиҳа учун ташаббускорнинг 2 гектарлик ер майдонида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳани ишга тушиш муддати 2024 йил 2-чоракда амалга оширилиши белгилаб олинган. Ушбу лойиҳа амалга оширилиши ҳисобига 500 нафар иш ўринлари яратилади.
Очиқ мулоқот давомида журналист-блогерларнинг қизиқтирган саолларига мутасаддилар томонидан жавоб берилди.