Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲЕЧ КИМ СУДНИНГ ҚАРОРИСИЗ ВА ҚОНУНГА ЗИД ТАРЗДА УЙ-ЖОЙИДАН МАҲРУМ ЭТИЛИШИ МУМКИН ЭМАС.

×

 2023-09-25 17:54:17    351

PDF юклаш
Чоп этиш


Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.

(Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 47-модда, 2-қисми)

 

Бизининг ҳалқимиз асрлар давомида ўтроқ ҳаёт кечириб, ўзининг уйига, мўжаз ватанига эга бўлиб уни қадрлаб келган. Бироқ ўтган йилларда ахоли ўртасида йўлларнинг қурилиши, шахарларнинг реконструкция қилиниши сабабли уйларнинг кўр-кўрона бузилиши, оқибатида кўплаб фуқароларнинг мулкий зарар кўриши, зарарни бартараф қилиш учун судлар ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга қатнаб сарсон бўлиш ҳолатлари кўпайди.

Халқимизни қийнаб келаётган кўплаб муаммолар қаторида мазкур муаммо ҳам, янги таҳрирда қабул қилинган кониституциямизда ўзининг ечимини топди.

Амалдаги конституциямизнинг 47-моддасига кўра, ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга.

Мазкур модданинг 2-қисми талабига кўра, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас.

Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади деб кўрсатиб ўтилган. Ушбу конституция нормасига кўра, эндиликда бузилиши лозим бўлган уй-жойнинг қиймати мулкдорга олдиндан тўланиши лозимлиги кўрсатиб ўтилмоқда. Фақатгина бунинг учун низоли турар жойга нисбатан унинг эгасида мулк ҳуқуқи бўлиши талаб этилади.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 210-моддасига кўра, белгиланган тартибда ажратиб берилган ер участкасида қурилаётган янги уй-жойга мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.

Давлатга қарашли уй-жой (квартира)га мулк ҳуқуқи қонунчиликда назарда тутилган хусусийлаштириш тартибида вужудга келади.

Кооператив уй-жойга, квартирага, гаражга, чорбоққа ва бошқа биноларга мулк ҳуқуқи кооператив аъзоси пай бадалларини батамом тўлаб бўлганидан кейин вужудга келади.

Юқоридаги қонун талабидан кўринадики турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқи тегишли тартибда хусусийлаштириш ёки мулкий ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш оқибатида вужудга келади.

Турар жойга нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлган мулкдор ўзининг мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Шерзод Таджиев

Фарғона вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси