Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 25 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚИЛГАН СУД ҲОКИМИЯТИ

×

 2023-09-22 15:13:06    304

PDF юклаш
Чоп этиш


Қонун устиворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови.

Ш.М.Мирзиёев.

 

Суд - жамият ҳаётида қонун устиворлиги, адолат барқарорлигини таъминлайдиган мустақил ҳокимият тармоғи эканлигини инобатга олган ҳолда мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, фуқароларнинг хуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомилаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳатлар амалга ошириб келинмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад- фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда қонуний ва адолатли қарор чиқаришни сўзсиз таъминлайдиган ягона суд амалиётини шакллантиришдан иборатдир.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4966-сонли Фармони янги Ўзбекистон шароитида судларни чинакам мустақиллигини таъминлашдаги пойдевор ҳужжат бўлди десак муболаға бўлмайди. Мазкур фармон - судларни чинакам маънодаги “Адолат қўрғони”га айлантириш борасида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ҳаётга жорий этилган ислоҳотлар- мамлакатда инсон ҳуқуқлари ҳар нарсадан устун, деган тамойилнинг ҳаётдаги амалий ифодаси бўлди.

Судьяларнинг мустақиллиги, улар фақатга қонунга бўйсунишлари, одил судловни амалга оширишда бирон-бир аралашишга йўл қўйилмаслиги ва бунда аралашув қонунга биноан жавобгарликка сабаб бўлиши Ўзбекистон Республикасининг конституциясида ва “Судлар тўғрисида”ги қонунда белгилаб қўйилган.

Мамалакатимизда қисқа давр ичида одил судловни амалга ошириш сифатини яхшилаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кафолатларини кучайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стретегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони қабул қилинди. Шунингдек, мазкур фармон доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4966-сон Фармони қабул қилинган бўлиб, ушбу фармонга мувофиқ, Судьялар ҳамжамиятининг органи - Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди бирлаштирилиб ягона Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилди.

Бундан ташқари, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларини, туман (шаҳар) маъмурий судларини ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ҳарбий ҳайъатини тугатиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатини ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари этиб ўзгартирилди.

Судларда суд мажлиси котиби лавозимини тугатиб, судья катта ёрдамчиси, ёрдамчиси лавозимлари таъсис этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолаттини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4850-сон Фармонига мувофиқ, судьялик лавозимига биринчи маротаба беш йил муддатга ва кейин ўн йил муддатга, шундан сўнг муддатсиз даврга тайинланади.

Мана шундан чиқарилаётган норматив ҳужжатларни амалиётда тўғри ва адолатли қўллашда судьялардан катта масъулият ва талаб этади. Судьялик ўта масъулиятли ва шарафли касб эканини ҳаммамиз жуда яхши биламиз азал-азалдан эл-юртимиз ўртасида инсофли, диёнатли қозиларга, адолатни ҳимоя қилувчиларга ҳурмат-эътибор юқори бўлган.

Шу билан бирга, биринчидан, ҳуқуқ тизимида жазолаш элиментларининг асосий ўрин тутиши – собиқ тоталитар сиёсий тизим (совет иттифоқи)дан мерос бўлиб қолган қарашлар ҳамон ҳуқуқ тизимимизда устуворлик қилмоқда. Жумладан, ҳуқуқ тизимимизнинг мохияти инсон ҳуқуқларини тиклаш, давлат ва жамият манфаатларини биринчи ўринга қўйишга эмас, балки жазолаш тартибига мойиллик билан изохланади. Ҳуқуқ тизимининг бундай тузилишда жамиятда хар қачон назоарт қилувчи идораларнинг ахамияти ва ўрни юқори бўлади. Иккинчидан, давлат ва жамият бошқарувида суд тизимининг алохида, бошқа давлат органлари тизимидан мустақил элимент сифатида қаралмаслиги – қабул қилинаётган аксарият қонун хужжатларида суд тизимига муайян сохадаги сийёсий харакатларни амалга оширишнинг воситаси сифатида қаралмоқда. Учинчидан, суд тизимида порахўрлик ва таъмагирлик каби иллатларнинг хамон учраб турганлиги – аҳолининг суд тизимига ишончининг камайиб боришига сабаб бўлаётган асосий омиллардан бири. Демак, нопок шахсларнинг тизимга кириб қолиш холатлари мавжуд, бу эса бутун тизимнинг обрўсига путур етказмоқда. Тўртинчидан, суд қарорларининг ижро этиш тизими самарасизлиги – маълумки, суд қарорларининг ижроси мажбурий ижро бюролари томонидан амалга оширилади. Бироқ, аксарият ҳолларда суд қарорларини ижро этиш МИБ ходимлари учун бошқа вазифалардан кейинги вазифа сифатида кўрилмоқда. Бешинчидан, қарор қабул қилишда хато қилишдан қўрқиш – қарорлари бекор бўлса карерасига таъсир кўрсатади.

Хулоса қилиб айтганда, ҳар қандай давлатнинг халқаро майдондаги мавқеи ушбу давлатда қонун устиворлиги ва суд ҳокимиятининг мустақиллиги қай даражада таьминланганлигига қараб белгиланади.

Ишонамизки, бўлажак судьялар, давлатимизнинг суд-ҳуқуқ соҳасини ривожлантириш борасидаги ислоҳотларини қўллаб-қувватлаб, Суд остонасига қадам қўйган ҳар бир инсон, Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши учун ҳизмат қилади.

 

Олтиариқ тумани адлия бўлими

Юридик хизмат кўрсатиш маркази

бош юрисконсульти О.ИШМАТОВ