Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОЛТИАРИҚ ТУМАНИДАГИ ОБОД МАНЗИЛЛАР СОНИ КУНДАН-КУН ОРТИБ БОРМОҚДА.
2023-09-20 17:22:17 299
Исми-жисмига монанд бўлиб бораётган "Обод" маҳалла фуқаролар йиғинида қисқа вақт ичида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга ошириляпти.
Маҳалла гузарида қад ростлаган замонавий, кўркам бинолар қаторидаги "Қадамча" номли янги мактабгача таълим ташкилоти ҳам узукка кўз қўйгандек бўлди, десак, муболаға эмас.
Давлат шерикчилиги асосида фаолият олиб борадиган мазкур Мактабгача таълим ташкилоти шу маҳаллада туғилиб, ўсган изланувчан ва тадбиркор инсон Баходир Сайфуддинов томонидан қуриб битказилди.
Қарийб беш миллиярд сўмлик маблағ эвазига 150 ўринли болалар боғчаси барпо этилиб, 30 та янги иш ўринлари яратилди.
Мактабгача таълим ташкилоти биносининг очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда маҳалла аҳли, нуронийлар ва жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Иқболжон Гафуров янги муассасанинг фойдаланишга топширилиши билан маҳалла аҳлини қутлади. Ёшлар тарбияси ва таълимга сармоя киритаётган тадбиркорнинг ишларига муваффақият тилаб, фаолиятни қўллаб-қувватлаш ҳамда коммуникация тармоқлари ва бошқа масалаларда туман ҳокимлиги доимий кўмакдош эканлигини айтди.
240 нафардан ортиқ боғча ёшидаги болалар улғаяётган "Обод" маҳалласида шу вақтгача биттагина уй боғчаси фаолият юритиб келар эди. Ота-оналар ўз фарзандларини бошқа худудлардаги таълим муассасаларига олиб борар ёки уйда парваришлашга мажбур эдилар.
Янги ташкил этилган Мактабгача таълим ташкилоти айниқса, ёш ота-оналарнинг қувончига сабаб бўлди.
Дарвоқе, изланувчан инсон Баходир Сайфуддинов ҳамда маҳалла раиси, туман Кенгаши депутати Дилмурод Ахмедовнинг ташаббускорлиги билан аввалроқ барча қулайликларга эга бўлган маҳалла фуқаролар йиғини биноси ва замонавий технологиялар билан жиҳозланган ўқув маркази қурилган. Маҳалла аҳли ва ёшлар бу қулайликлардан унумли фойдаланмоқдалар.
Чиндан ҳам "Обод" маҳалласида сўнгги икки йил давомида кўпдан бери тўпланиб турган муаммолар бартараф этилди. Саккиз ярим километр ичимлик суви, уч ярим километрга яқин асфальтлаштириш ишлари бажарилди. 350 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланди.
Электр таъминоти тармоқларини янгилаш ҳамда маҳалладаги 33-сонли мактабга қўшимча бино қурилиши билан боғлиқ лойиҳалар ишлаб чиқилди. Шу худудда жойлашган, 800 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаган "Хамза Арт Текстиль" корхонасида қўшимча 350 та иш ўринлари яратилмоқда.
Маҳалланинг драйвери хисобланган деҳқончилик ва чорвачиликни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар ишга солинмоқда.