Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОЛТИАРИҚ ТУМАНИДА АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ МАҚСАДИДА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ҲАҚИДА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ.
2023-09-20 17:05:37 254
Маҳаллий матбуот вакиллари, журналист ва блогерлар мутасадди раҳбарлар иштирокида марказий шифохонада амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
"Ташаббусли бюджет" лойиҳаси асосида ажартилган 1.3 миллиард сўм маблағ эвазига 110 ўринли туғруқ комплексида реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Бу ерда ичимлик суви, электр тармоқлари, канализация ва хаво айланиш тизимлари янгиланди.
Туғруқ ўринлари, гинекология, хомиладорларни даволаш ҳамда хаста чақалоқлар бўлимлари биноларнинг ички деворлари тўлиқ таъмирдан чиқарилмоқда.
Терапия бўлимидаги иситиш тизими тармоқлари янгиланмоқда.
Мутахассислар иштирокида қурувчилар томонидан бажарилган ишлар кўздан кечирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 10 апрелдаги тегишли қарорига асосан ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимлари давлат-хусусий шерикчилик асосида модернизация қилинмоқда. Куз-қиш мавсумида иситиш тизимини самарали ишлаши учун 5 та ЛОТ асосида тендер ўтказилиб, тадбиркорлар томонидан Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги 25 та объектда ДХШлар ташкил этилган.
Марказий шифоханада 20 КВли қуёш паннели ўрнатилиб, ёритиш тизими тўлиқ муқобил энергияга ўтказилган.
Муассаса электр энергияси учун бир ойда 70 миллион сўм сарфлайди. Эндиги хисоб-китоблар эса ана шу маблағни 50 фоизга тежалишини кўрсатмоқда. Тиббиёт бирлашмасига қарашли 9 та бирламчи звенолар билан бўлиб, 44 КВли қуёш паннеллари ишга туширилган.
Барча турдаги касалликларни даволаш ишлари шу ернинг ўзида жамланган. 367 ўринли тиббиёт муассасасида терапия, хирургия, туғруқхона, болалар касалликлари ва юқумли касалликлар бўлимларида 227 нафар Олий маълумотли врачлар фаолият юритади. Янги ташкил этилган болалар жонлантириш бўлимида малакали шифокорлар томонидан даволаш ишлари олиб борилмоқда.
Бу йилдан бошлаб мураккам жарроҳлик амалиётларини бажариш ҳам йўлга қўйилди.
Лекин мутахассислар етишмовчилиги бу ерни ҳам четлаб ўтмаган. Болалар шифокори, неонатолог, акушер-гинеколог ва оилавий шифокорлар бўйича вакант ўринлар мавжуд.
Малакали тиббиёт ходимлари билан таъминлаш мақсадида маъмурият томонидан бугунги кунда 7 нафар мутахассислар қайта тайёрловга жалб қилинган.