Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЛҒОР ПАХТАКОРЛАР МАРРАДА

×

 2023-09-16 15:03:00    329

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ тумани 2-Секторидаги "Янгиқўрғон кўрки саҳовати" фермер хўжалиги деҳқонлари етиштирган пахтадан юқори ҳосил олиб, шартнома режасини барвақт уддаладилар.

Эркинжон Орипов раҳбарлигидаги хўжалик аъзоларининг меҳнати ўз самарасини берди. Ҳозиргача 100 тоннага яқин сифатли саноат хомашёси йиғиб-териб олиниб, режа 108 фоиз бўлди. Ҳосилдорлик ҳозирча 45 центнерни ташкил қилмоқда.

Яна биринчи терим пахталар мавжуд. Фермернинг нияти - ҳосилдорликни 60 центерга етказиш.

Туман ҳокими Ш.Турдалиев ҳамда Сектор раҳбари, прокурор Р.Тиллаевлар илғорларни табриклаш учун хўжалик аъзоларининг даврасида бўлдилар.

Ёқутхон Одилова, Муборак Мамажонова, Муаззам Абдураҳмонова, Барчиной Назирова, Гулбахор Орипова сингари хотин-қизлар бир кунда 170-180 килограммдан пахта териб, яхшигина даромад қилишди. Қолаверса, уларга туман раҳбарлари томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.