Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 24 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХУСУСИЙ МУЛК ДАХЛСИЗДИР

×

 2023-09-14 19:16:37    621

PDF юклаш
Чоп этиш


Жамиятнинг иқтисодий тузилмаларини мулксиз тасаввур қилиб бўлмайди. Иқтисодий муносабатларни ривожлантиришда, мамлакатда халқ фаравонлигини таъминлашда мулкнинг ўрни каттадир. Сўнги йилларда мамлакатимиз томонидан мулкий ҳуқуқларни ноқонуний тажовузлардан ҳимоя қилиш, мулкдор ҳуқуқларини таъминлаш юзасидан изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.

Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.

Хусусий мулкнинг даҳлсизлиги Конституцияда эътироф этилганлиги аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишда, мулкчилик шаклларини ва тадбиркорлик фаолиятларини янада қўллаб қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.

Хусусий мулк дахлсизлигини суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмаслигида кўришимиз мумкин. Бу эса иқтисодиётимизни янада ривожлатиришга, инвесторларни жалб этадиган жозибадор ишбилармонлик муҳитини яратишга хизмат қилади.

Фарғона вилоят суди

судьяси Р.Қосимов