Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ - МУШТАРАК МАҚСАДИМИЗ
2023-09-11 14:03:02 298
Олтиариқ тумани қўшни Қирғизистон республикаси билан чегарадош худудда жойлашган.
Сарҳадларимизни Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли харбий қисм аскар ва зобитлари ишончли химоя қилмоқдалар.
Шу билан биргаликда чегара олди худудларда жойлашган аҳоли пунктлари ҳамда кенг жамоатчилик ўртасида профилактик тадбирлар ҳам амалга ошириб келинади.
Туман ҳокимлиги томонидан мунтазам равишда харбий қисм қўмондонлиги билан биргаликда ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган.
Туманда жойлашган 9229-харбий қисм хизматчиларининг оила аъзолари, фарзандлари ҳам худдудлаги кичик харбий шаҳарчада истиқомат қилиб, туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилаётган маданий тадбирларга доимий жалб этилган.
Бугун Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли харбий қисм командирининг Олтиариқ туман ҳокими Ш.Турдалиев ҳамда чегара масалалари бўйича ҳоким маслаҳатчиси М.Файзиевларга "Давлат чегараларини ишончли химоя қилишдаги ҳамкорлик ва мухандислик-коммкникация ишларини ташкил этишдаги хиссалари учун "Ташаккурнома"си топширилди.
Ўз навбатида туман ҳокими қўмондонликка миннатдорчилик билдириб, чегараларимиз мустаҳкамлиги, фуқароларимиз осойишталиги йўлидаги мақсадларимиз муштарак эканлигини таъкидлади.