Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

31 АВГУСТ - ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ КУНИ

×

 2023-08-30 20:02:49    487

PDF юклаш
Чоп этиш


Қатағон қурбонларини ёд этиш, уларнинг адабий, илмий меросини янада чуқур ўрганиш ва хотирасини абадийлаштириш ишларига Президентимиз ташаббуслари билан алоҳида эътиборқаратилмоқда.

Юртимиз озодлиги ва фуқароларимиз эркинлиги йўлида жасорат кўрсатган қатағон қурбонларининг авлодлари бўлган оилаларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатиш мақсадида “Инсон - азиз, хотира - муқаддас" деган ғоя асосида, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Олтиариқ туман бўлинмаси вакили К.Абдусатторова, туман Кенгаши депутати Д. Каримов, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д. Ғойибназарова, ЎзЛиДеП туман Кенгашидан Д. Маматқулова ва бир қатор маҳалла фаоллари билан биргаликда Олтиариқ тумани “Тошобод” МФЙ Тошобод кўчаси № 86-уйда яшовчи фуқаро, қатағон қурбони Исоқжон Мўйдиновнинг (авлоди) фарзанди Абдулла Мўйдиновнинг хонадонига ташриф буюрдилар.

Ташриф буюрганлар маҳаллаларда аҳоли, айниқса, ёш авлодни мустақиллик ва адолат тантанаси учун курашган фидойи ота-боболаримизнинг хотирасига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг кўрсатган жасорати ва ибратли фаолиятларини тарғиб этиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида суҳбат қурдилар. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмиси томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари байрам совғаси сифатида тақдим этилди.