Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОЛТИАРИҚ ТУМАН ИИБ: СКУТЕРДАГИ ХАРАКАТ ЎЛИМ БИЛАН ТУГАДИ
2023-08-30 16:52:11 383
Жорий йил 25 августь соат 17:00лар чамасида фуқаро Н.А (аёл киши) бошқарувидаги электро-скутерни “4R148 Уч уй-Олтиариқ-Водил” автомобиль йўлининг 52-53 километридан, Олтиариқ тумани маркази томон бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда харакатланиб кетаётган фуқаро Ш.А. бошқарувида бўлган ем-хашак ўриш комбайинининг ўнг томон қисмидан қувиб ўтишни амалга ошираётган вақтида бошқарувни йўқотиб, комбайин билан тўқнашиб, оғир тан жароҳати олган. Туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан фуқаро вафот этган.
Эҳтиётсизлик оқибатида бир инсон хаёти бевақт хазон бўлди.
Олтиариқ туман Ички Ишлар бўлими фуқароларга мурожаат қилади:
Қадрли ҳамюртлар, азиз фуқаролар!
Йўлларда харакат хавфсизлигини таъминлашга, ўзимиз ҳамда яқинларимизнинг саломатлигини хавф остига қўймасликка хисса қўшайлик.
Бунинг учун харакат хавфсизлиги талабларига автотранспорт бошқараётганда ёки пиёда сифатида автомобиль йўллари минтақасида харакатланаётганда ёхуд электро-скутер, мототранспорт ва велосипедларни бошқараётганда хавфсизлик талабларига қатъий амал қилайлик!