Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МИКРОКРЕДИТ БАНК ОЛТИАРИҚ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
2023-08-29 18:07:04 268
Олтиариқ туманида байрам шодиёналари давом этмоқда. Бугун марказ кўчаларидан бирида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Микрокредит банкининг Олтиариқ туманидаги хизматлар маркази очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда тадбиркорлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, туман ҳокими Ш.Турдалиев, туман прокурори Р.Тиллаев, ДСИ бошлиғи И.Султоновлар иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими барча йиғилганларни мустақиллигимизнинг 32 йиллиги билан самимий табриклаб, янги очилаётган банк фаолиятига муваффақият тилади. Рамзий лента кесилиб, нуронийлар дуога қўл очиб, оқ фотиҳа бердилар.