Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МУҲИМ МАСАЛА
2023-08-29 18:05:02 214
Туман ҳокимлиги мажлислар залида жиноятчиликни олдини олиш ҳамда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Ш.Турдалиев, ИИБ бошлиғи М.Қундузов, Қамбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Т.Бойматов, ички ишлар бўлими раҳбар-ходимлари, 72 та МФЙ раислари, профилактика инспекторлари иштирок этишди. Йиғилишда туман ҳокими сўзга чиқиб ҳуқубузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олишда маҳалла бешлиги масъулиятини ошириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, шунингдек, фарзанд тарбиясида оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги механизмини жонлантириш масалаларига алоҳида эътибор қартди. Туман ИИБ бошлиғи М.Қундузов профилактика инспекторлари олдида турган вазифалар ҳақида сўзлаб, тегишли масъулларга кун тартибидаги масалалар юзасидан топшириқлар берди. Йиғилишда маҳалла раислари ва профилактика инспекторлари мавзу юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.