Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2023-08-17 22:22:33 212
Жорий йилнинг 17 август куни Олтиариқ туман ҳокими, 1-сектор раҳбари
Ш. Турдалиев томонидан Халқ қабулхонасида қабулхона мудири Ж.Бозоров иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича фуқаролар қабули ўтказилди.
Мазкур қабулда жами 31 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабул давомида тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, субсидия, бандлик, соғлиқни сақлаш, бола нафақаси, газ, электр ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйҳатга олиниб,
5 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.