Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
"ЙЎЛ ҚУРГАН - САВОБЛИ ИШ"
2023-08-17 16:20:34 199
"Ободонлаштириш ойлиги" давомида Олтиариқ тумани амалга оширилаётган тадбирларда аҳолининг фаол иштироки кузатилмоқда. Туман худудидаги барча МФЙларда фуцқаролар томонидан кўчалар ва хонадонларда хашарлар давом этяпти.
Жумладан Қапчуғай МФЙдаги Ўзбекистон 30 йиллиги кўчасида янги барпо этилган кўп қаватли аҳоли хонадонларида яшовчилар ҳам ободончилик ишларида фаол қатнашмоқдалар.
Шу худудда жойлашган аҳоли пункти, боғдорчилик хўжаликлари ва юқумли касалликлар шифохонасига элтувчи серқатнов йўлнинг техник носозликлари туман ҳокимлиги ташаббуси билан таъмирланмоқда. Ободонлаштириш бўлими ҳамда Автомобил йўллари корхонаси ходимларига маҳалла фуқаролари ҳам ўз яқиндан ёрдам беришга астойдил бел боғлаганлар. Ўттиз нафардан ортиқ маҳалла фаоллари ўзларининг хизматлари билан ҳамда қурилиш ашёларига хомийликни амалга ошириш билан хисса қўшмоқдалар.
500 метрга яқин йўл қайта таъмирланмоқда.
"Йўл қурган - савобли иш" деганларидек, ишчи-хизматчилар қатори маҳалла аҳолиси ҳам ана шундай хайрли ишларга бош қўшмоқда.