Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚАРДОШЛИК РИШТАЛАРИ МУСТАҲКАМ
2023-08-16 20:13:34 202
Қирғизистон Республикасининг Баткен вилояти Қадамжой райони Қирғиз киштак авулида янги башчи (раиси) тайинланганлиги муносабат билан қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш ва мавжуд сув муаммоларни муҳокама қилиш учун Олтиариқ тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Файзиев бошчилигидаги делегация ташрифи уюштирилди.
Дўстона мулоқот давомида асосан ирригация тизими ва сув таъминоти масалалари муҳокама этилди.
Қирғизистон фуқоролари томонидан ўзбошимчалик билан каналга турли тўсиқ ва иншоотлар қуриб олиш масалалари кўриб чиқилди.
Чегара сим тўсиғини Қирғизистон республикаси томонида деҳқончилик қилаётган фуқаролар ташлама ариқлар сувлари ювиб кетиши оқибатида қулаб тушаётганлиги, бу масалани ҳал этиш бўйича фуқоролар ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этиш лозимлиги таъкидланди.
ва бу муаммони хал этиш лозимлигитаъкидланди. Қишлоқ раҳбари икки кун аввал чегара сим тўсиқларини ўрнатиш ва чегара тортиш ишларини бошлаш мақсадида мутахассислар томонидан ўлчаш ишлари олиб борилгани, хозирда чизмалар тайёрланаётганини таъкидлади.
Тез кунларда ўзбекистанлик, яни чегара худуддаги фермер хўжаликлари раҳбарларини Қирғизистон Республикасига ташрифини уюштириш ва унда Ўзбекистон томонига сув олиб ўтувчи ариқларни кавлаш, таъмирлаш ҳамда Қирғизистон Республикаси чегара сим тўсиғини тортишидан олдин керакли сув қувирларини тортиб олиш ишларини ташкил этиш бўйича хукумат раиси билан келишиб олинди.
Ҳамкорлик учрашуви чоғида кўп йиллардан буён Олтиариқ тумани ва Қирғизистон Республикасининг қўшни Қадамжой райони ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ирригация тизимлари фаолиятини таъминлашдаги хизматлари учун Сўх-Оқтепа ирригация тизимлари хавза бошқармаси Бўрбонлиқ сув таксимлаш бўлими бошлиғи Шарофиддин Тўлановга овул раиси Шайлов Турсенов томонидан "Дўстона ёрдамлари учун" медал тақдим этилди.
Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.