Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЛТИАРИҚ ТУМАНИДА МАҲАЛЛАЛАР ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ҚАНДАЙ ИШЛАР ҚИЛИНМОҚДА?

×

 2023-08-16 10:23:34    300

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ туманида 72 та МФЙлар мавжуд бўлиб, уларда жами 550 га яқин кўчалар бор. Туман аҳолисининг сони 225 210 нафарга етди.

Аҳоли истиқомат қилувчи худуд ва кўчалар инфратузилмаси ҳамда коммунал соҳадаги мавжуд муаммолар “маҳаллабай” тизими орқали хатловдан ўтказилиб, туман ҳокимлиги томонидан тегишли чора тадбирлар ишлаб чиқилган.

Бундан ташқари Олтиариқ тумани Халқ қабулхонасига ҳамда Секторлар раҳбарларининг фуқаролар билан ўтказилаётган мулоқотлари давомида билдирилган таклиф ва мурожаатлар таҳлил қилиниб, худудлар ободончилиги, ички йўллар, тоза ичимлик суви, электр таъминоти ва бошқа масалалардаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари асосида маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш учун маблағлар давлат бюджети хисобидан шакллантирилиши белгиланган. Ҳамда “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари орқали ҳам давлат маблағлари аҳоли иштирокида манзилли мақсадларга сарф қилинмоқда.

Жумладан, Президентимизнинг 408-сонли қарори билан 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастурига асосан амалга ошириладиган ишлар учун жами 54 та объектларга етарли маблағ ажратилди. Ички йўлларни таъмирлаш бўйича 19 та МФЙларда 90,8 км асфальтлаштирилди. Ичимлик ва оқава суви таъминотини яхшилаш учун 29 та объектларда ишлар бажарилиб, бугунги кунда уларнинг 26 таси фойдаланишга қабул қилинди. Электр энергияси таъминоти бўйича 3-Сектор худудида Чордара МФЙда темирбетон таянчлар, трансформатор ўрнатиш, электр тармоғи тортиш ишлари бажарилди. Аҳоли ва фермер хўжаликлари ер майдонлари сув таъминотини яхшилаш бўйича 4 та объектларда 7,1 км тармоқ лоток ётқизиш, 3 дона сув насоси ўрнатиш ишлари якунланиб иш хажми 81 фоизга етказилди. МФЙ идорасини таъмирлаш бўйича 2-сектор ҳудуди Тошкент маҳалла фуқаролар йиғини биноси янгитдан барпо этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 670-сонли қарори ижроси юзасидан 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастурга асосан амалга ошириладиган жами 34 та объектларга маблағ жалб этилган.

Унга асосан ички йўлларни таъмирлаш бўйича 6 та МФЙдаги 16 км қисмини шағаллаштириш ҳамда 5 та МФЙдаги 2,1 км қисмини асфалтлаштириш ишлари бажарилди.

Ичимлик ва оқава сув таъминотини яхшилаш туманда жами 4 та объект бўлиб, шартномага асосан 3,6 км тармоқ тортиш ҳамда 3 дона марказий сув насоси ўрнатиш ишлари 4 млрд. сўм маблағ эвазига амалга оширилди.

Электр энергияси таъминоти бўйича 3 та МФЙда 3,1 км тармоқ тортиш, 1 дона ТП ўрнатиш ҳамда 71 дона темирбетон устунларини ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Газ таъминоти бўйича Олтиариқ тумангаз бўлими томонидан 31 та фуқароларга газ балонлари етказиб берилди.

 Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмасига 1 та лапароскопик ускуна ҳарид қилинди

 Ҳалқ маълими объектлари бўйича тумандаги 6, 15, 36, 32, 43-мактабларга ҳамда 3-ИДУМга 14 дона иситиш қозонхоналари ўрнатилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 49-сонли қарори бўйича туманда 5 та МФЙларда 3,6 км ички йўлларни таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

“МЕНИНГ ЙЎЛИМ” лойиҳаси бўйича жорий йил Зарҳал МФЙ ғолиб деб топилди. Маҳалланинг 3,7 км ички йўллари асфальтлаштирилди.

2022 йил “Ташаббусли бюджет” жараёнинг 1-босқичи натижаларида 8 та МФЙ лойиҳаси ғолиб деб топилди.

Шундан, 1 та МФЙда 5,7 км ички йўлларни таъмирлаш, 2 та МФЙда 1200та ҳонадонни тоза ичимлик суви билан таъминлаш. 4 та МФЙдаги 4 та мактабларни таъмирлаш, 1 та МФЙда электр таъминотини яшилаш ишлари амалга оширилди.

“Ташаббусли бюджет” жараёнинг 2-босқичи натижаларида 7 та МФЙ лойиҳаси ғолиб деб топилиб, 6 та МФЙда 19,44 км ички йўлларни таъмирлаш. 1 та МФЙда спорт комплекси қуриш ишлари бажарилди.

 2023 йил “Ташаббусли бюджет” жараёнинг 1-босқичи натижаларида 17 та МФЙ лойиҳаси ғолиб деб топилди. 

Шундан, 12 та МФЙда 32,4 км ички йўлларни асфалтълаш якунига етди.


4 та МФЙда 4 та ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ мажмуасини, 1-сонли шифохона Реобилитация бўлимини, 31-Иқтидорли давлат умумтаълим мактабини,       3-умумтаълим мактабини таъмирлаш борасида ишлар амалга оширилмоқда.

Мавжуд тупроқли йўлларни шағаллаштириш бўйича 7 та МФЙда жами 9 км. худудга шағал ётқизилди.

Олтиариқ туманида маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича белгиланган вазифалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда 4 та МФЙ ҳудудида ижтимоий инфратузилмани яхшилаш мақсадида 6 км. электр тармоғи тортиш ҳамда 8 та трансформатор ўрнатиш, 118 та темирбетон таянчлар ўрнатиш, 5та сув қудуғи қазиш, 5та сув минораси ўрнатиш, 17 км тармоқ тортиш, 11.5 км асфальтлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Олтиариқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.