Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖИНОЯТЧИЛИК ҲОЛАТЛАРИНИ БАРВАҚТ АНИҚЛАШ
2023-08-16 10:14:42 285
Туманда 2023 йил 6 ойи якуни бўйича “қизил” тоифага киритилган маҳаллаларда содир этилган жиноятларни таҳлил этиш ва келгусида жиноятчилик ҳолатларини барвақт аниқлаш мақсадида сектор раҳбарлари иштирокида маҳалла фаоллари ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказилмоқда. Жумладан, бугун 1-сектор худудидаги Гулистон ва Дўстлик маҳалла фаоллари билан ана шундай мулоқотлар ташкил этилди.
Унда туман ҳокими Ш.Турдалиев, маҳалла бешлиги, кўча бошилари, оқсоқол нуронийлар иштирок этдилар. 1-сектор раҳбари сектор худудида содир этилган жиноятларни таҳлил қилиб, содир этилган ҳар бир жиноий холат ортида инсон хаёти ва эркинлиги, ёхуд манфаатларига тажовуз борлигини эслатди.
Ўз маҳалламиз, ўз оиламиз ва ўзимизнинг фарзандларимиз хотиржамлиги учун барча бирдек харакат қилиши лозимлиги таъкидланди.
Келгусида ҳуқуқбузарликларни олдини олишда амалга оширилиши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди.