Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН АҲОЛИСИ ВА КЕНГ ЖАМОАТЧИЛИККА МУРОЖААТ

×

 2023-08-16 10:12:37    403

PDF юклаш
Чоп этиш



Олтиариқ туман ҳокимлиги, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамда туман фаолларининг ижтимоий соҳа объектлари, хўжалик юритувчи субъектлар, туман аҳолиси ва кенг жамоатчиликка МУРОЖААТИ


Азиз тумандошлар!


Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар замирида биринчи навбатда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, худудлар инфратузилмасини янада яхшилаш ҳамда фуқаролар манфаатларини таъминлаш мақсади ўрин олган.

Туманимизда ҳам маҳаллалар, кўчалар, ички йўллар асфальтлаштирилмоқда. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр таъминоти қурилмалари ва тармоқларини янгилаш, коммунал соҳадаги муаммоларни бартараф этиш борасида кенг кўламли ишлар бажарилмоқда.

Бунга қўшимча равишда "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси орқали аҳоли талаб ва истакларидан келиб чиқиб маҳаллаларда ободончилик ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Бу ишларга Президентимиз ташаббуси билан давлат бюджети маблағлари йўналтирилган.


Қадрли юртдошлар!


Фаровон турмушимиз учун яратилаётган шароитлардан самарали фойдаланиш, йўл ва иншоотларни авайлаб-асраш билан юртимиз ободлигини таъминлаш ва келажак авлодга етказишга барчамиз бирдек масъулмиз.

Юртимиз ободонлиги, кўчаларимиз кўрки, хонадонларимиз файзини ошириш, бу ишларда кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 30 июлидан 30 августигача “Ободонлаштириш ойлиги” тадбирлари ўтказилмоқда.

Маҳалла фаоллари, нуроний отахон ва онахонлар, серғайрат ёшларимиз бир мақсад йўлида бирлашиб, Қадрдон Олтиариғимизни обод ва кўркам қиёфага келтиришга хисса қўшайлик!

Корхона ва ташкилотлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, тадбиркорлик субъектларида, зиёратгоҳ ва қабристонларда ташкил қилинаётган оммавий хашарларда фаолликни янада оширайлик!

Туман маркази, маҳаллалар ва аҳоли хонадонларида тозалаш ва ободонлаштириш ишларини уюшқоқлик билан амалга оширайлик. Хонадонларимизда аёл ва қизларимизни, жамоат жойларида эса ободонлаштириш ташкилоти ходимларининг меҳнатини қадрлайлик!


Яқинлашиб келаётган энг улуғ байрамимиз - Ватанимиз Мустақиллигининг 32 йиллиги шодиёналарини обод ва фаровон юртимизда мусаффо қалб ва эзгу мақсадлар билан қарши олайлик!