Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МУАММО ЮЗАСИДАН ЧОРАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

×

 2023-08-15 18:13:26    167

PDF юклаш
Чоп этиш



Олтиариқ тумани Навоий МФЙ Навоий кўчаси 24-А уйнинг 25-хонадонида яшовчи фуқаро Акбаралиев Аббосжон Одилжон ўғлининг Ижтимоий тармоқ орқали ўзи яшаб турган Навоий маҳалласида ичимлик суви истеъмол учун яроқсиз эканлиги ҳақидаги мурожаати бўйича ҳокимлик ахборот хизмати мутасадди ташкилот раҳбарлари билан мулоқотда бўлди.

Мазкур масала "Фарғона сув таъминот" МЧЖ Олтиариқ бўлми ҳамда туман Санитария эклогик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мутахассислари томонидан ўрганилиб, тегишли хулосалар расмийлаштирилгани маълум қилинади.

Унда Навоий маҳалласи ичимлик сув тармоғидан олинган намуналар бактериологик лабаратория таҳлилига кўра оргонолептик кўрсаткичлари билан санитария талабларига жавоб бериши, аммо умумий қаттиқлигининг юқорилиги билан Ўз.ДСТ талабига жавоб бермаслиги қайд этилган. 

Мавжуд сув қудуғига қуввати ортиқроқ бўлган бошқа сув насоси ташланганлиги натижасида ер ости қудуғининг лойқаланганлиги бу жараён вақтинча, электр қуввати ўчиб-ёнган пайтда содир бўлаётгани маълум қилинади.

Умумий хулоса сифатида Навоий МФЙ худудида кўп қаватли турар жой биноларининг қурилиши ва истеъмолчилар сони ортиб боришини инобатга олиб "Фарғона сув таъминот" МЧЖ Олтиариқ туман бўлими томонидан аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашнинг қўшимча чораларини кўриши кўрсатиб ўтилган.

Мурожаат юзасидан кўрилган чоралар фуқаро А.Акбаровга ҳамда таълуқли ташкилотларга ёзма шаклда маълум қилинганлиги айтилади.


Олтиариқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.