Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МФЙЛАР ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ, КЎЧАБОШИЛАР ВА "ОҚИЛА АЁЛ" ХАРАКАТИ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА ЙИҒИЛИШ

×

 2023-08-11 08:06:39    217

PDF юклаш
Чоп этиш



Олтиариқ туманидаги мавжуд МФЙлар хотин-қизлар фаоллари, кўчабошилар ва "Оқила аёл" харакати вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Сенати аъзоси Гулнора Маруфова, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова ҳамда вилоят "Тадбиркор аёл" уюшмаси раҳбари Дилором Меҳмоновалар қатнашдилар.

Дастлаб Сенат аъзоси Г.Маруфова "Хотин-қизлар ва болалар хуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли химоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонуннинг мазмун моҳияти юзасидан маъруза қилди.

Бундан ташқари хотин-қизлар муаммолари билан ишлашда масъуллар олдида турган долзарб вазифалар юзассисдан мулоқот ўтказилди. Оилавий ажримлар, аёлларнинг иш билан банд қилиш, жиноятчилик, аёлларга тазийқ ва зўравонликни олдини олиш ҳамда мурожаатлар билан ишлаш масалаларида зарурий тавсиялар берилди.