Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СЕНАТ АЪЗОСИ БИЛАН МУЛОҚОТ
2023-08-10 09:53:27 202
Олтиариқ туманидаги мавжуд МФЙлар хотин-қизлар фаоллари, кўчабошилар ва "Оқила аёл" харакати вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис Сенати аъзоси Гулнора Маруфова, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова ҳамда вилоят "Тадбиркор аёл" уюшмаси раҳбари Дилором Меҳмоновалар қатнашдилар.
Дастлаб Сенат аъзоси Г.Маруфова "Хотин-қизлар ва болалар хуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли химоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонуннинг мазмун моҳияти юзасидан маъруза қилди.
Бундан ташқари хотин-қизлар муаммолари билан ишлашда масъуллар олдида турган долзарб вазифалар юзассисдан мулоқот ўтказилди. Оилавий ажримлар, аёлларнинг иш билан банд қилиш, жиноятчилик, аёлларга тазийқ ва зўравонликни олдини олиш ҳамда мурожаатлар билан ишлаш масалаларида зарурий тавсиялар берилди.