Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ВИЛОЯТ МУТАХАССИСЛАРИ ОЛТИАРИҚДА
2023-08-09 15:46:18 187
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан "Саломатлик ойлиги" акциялари ҳамда кўчма тиббий кўрик пунктлари ташкил этилмоқда.
Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тузилган ана шундай сайёр тиббий кўрик ва маслаҳат бригадаси бугун Олтиариқ туманида фаолият олиб бормоқда.
Йигирмадан ортиқ мутахассисликлар бўйича малакали врач ва тиббиёт ходимлари Тинчлик шаҳарчасидаги тиббиёт муассасасида аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқдалар.
Хотин-қизлар, оналар ва болалар, кексалар турли касалликлар бўйича шифокорларнинг кўригидан ўтиб, зарур маслаҳат ҳамда даволаниш учун йўлланмалар олишмоқда.
Замонавий кўчма тиббий асбоб-ускуналар, диогностика аппаратлари ёрдамида мутахассислар томонидан малакали хизмат кўрсатилмоқда.
Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.