Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАДБИРКОРЛАР ИШТИРОКИДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ
2023-08-07 15:44:23 196
Олтиариқ туманида фаолият юритаётган тадбиркорлар, ўрта ва кичик бизнес соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва хал қилиш бўйича вилоят ишчи гуруҳининг "Сайёр қабули" тарзида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорларлик субъектлари хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича девони вакили М.Пўлатов, туман ҳокими Ш.Турдалиев, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи А.Юнусов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Ғофуров ҳамда соҳа бўйича ўринбосар Ж.Якубов, бўлим ва бошқармалар, тижорат банклари, коммунал идоралар раҳбарлари ҳамда таълуқли ташкилотлар вакиллари қатнашди.
Ўзаро мулоқотда тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммо ва уларнинг ечими бўйича таклифлар бўйича фикр алмашилди.
Тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, қабул давомида ҳал этилиши мумкин бўлган муаммоларга амалий ечимлар белгиланди, масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.
Бу борада шаҳар ва туманларда ташкилланаётган шу каби сайёр қабуллар якунида ишлаб чиқиладиган умумлашган аниқ таклифлар Республика экспертлар гуруҳига йўналтирилиши қайд этиб ўтилди.
Таъкидлаш жоиз, тадбиркорлар, шунингдек, Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман билан ҳамкорликда ташкил этилган Call-марказнинг 1094 қисқа рақамига ёки @taklif2023bot га мурожаат қилиб, ўз таклиф ва ташаббусларини билдиришлари мумкин, операторлар ⏱ 24/7 режимида қўнғироқларни қабул қилиши белгиланган.